Перейти к содержанию

АОКА дан хат келди. Телеграм каналда қўйилган постлар изоҳларидаги ҳақоратли изоҳларни ўчириш талаби билан. Хатда ани…


АОКА дан хат келди.

Телеграм каналда қўйилган постлар изоҳларидаги ҳақоратли изоҳларни ўчириш талаби билан.

Хатда аниқ линк билан берилган изоҳлар. Шу вақтгача деярли кириб кўрмагандим, кириб ёқамни тишлаб қолдим.

Фейсбукдаги дўстларим мени кечиринглар, бу ердаги изоҳ ёзувчилар билан телеграмдагиларни фарқи 2 аср фарқ қилади)

У ердаги айрим изоҳ ёзувчилардан однодагилар маданиятлироқ.

АОКАдаги шоввозларга ҳам қойил, эринмай кўриб, териб чиқишибди.

Улар берган рўйхатдан деярли 10 баробар кўпроқ, ҳақоратлироқ изоҳлар ҳам бор экан, ўчириб чиқдим.

Кўзларим қонаб кетди)))

Яна кимга келди бундай хатдан?

Айтганча, маслаҳат беринглар, қадрдонлар, телеграмдаги постга изоҳ ёзиш функциясини ўчириб қўяйми, ёниқ тураверсинми?

Ёниқ турса, муҳокама билан, канал бироз қизиқроқ бўлармикан дегандим.

Лекин юқоридаги ҳолат такрорланса, маъмурий жазога тортилишим ҳам мумкин.





Source

Комментарии 38

  • Шу хатни ҳам кўрсатиб пост қилинг каналингизда. Сўконғичларнинг айримлари қисиб қолади.

  • Aka vaqtingizni tejang, kun uz lar ham bekorga kommentni olib tashlashmagan. Bu ortoqcha resursni yeydi. Tinchgina olib tashlang. Sizdagu xabarlar ko’pi odamda salbiy fikr o’yg’otadi shu sabab yaxshi kommentlar bundan keyin bo’lish ehtimoli kam.

  • Хамма қизиқчилар ўша ёқда экан, сўкишганларини олмадим лекин савия дахшат))

  • Sizdan umidimiz kotta. Shungga qarab ish qilavering.

  • Бу хам бир сиёсат, фикр ранг баранглигини йўқотиш уларнинг мақсади. Сизни каналингиз инсонларни фикрларини очсин ўчирманг аксинча текшириб туринг.

  • Асл муъаммо мавзу боғда қолиб улар тоғдан гапиришар эканей. Ўзи қозоқистондаги отишма видеоси мавзу))

  • Яна адвокатлик хам қилиш керак эканей,

  • Кўрган, кўриб бўлди.. Мақсадга… ҳисоб. Скрин қилиб, кейин умуман постни ҳам ўчириб юборовринг…

  • Оддий нарса-ку)

  • Бизда асосан инстаграм саҳифасидаги ҳақоратли гапларга жўнатишади, тгда изоҳ ёзиш ўчиқ ҳаммасини кузатишади)

  • Нехта функциясини бажаришни сизга топширмоқчи бўп турипизу 🙄

  • Omale hamma izohlar to’ppa-to’g’ri!)))

  • Жиноий жазо бор

  • Бирор комадаги дўстизи ўчириб мени қўшиб қўйинг бирад ✌️

  • Манам киргандим,изоҳлани ўқиб адашиб кетдим, нима темалиги эсдан чиқиб кўпчилиги фикрлаши муридларга ўхшаркан, лекин кимми муриди эканлигини билолмадим, кўплиги ва чалкашлигидан бири боғдан келса бири тоғдан келаркан.

  • Blogerlikda bòladigan xar hil xolatlariga tayyor bòlishiz kerak. Xar hil odam borda.
    Institutda Menejment fanini boshqaruv sanati deb òqitishgan. Bekorga boshqaruv bu sanat deyilmagan ekanda

  • Unday so‘kong‘ich kishilarni o‘nglash qiyin.
    O‘chirib qo‘yganingiz yaxshi.

  • Одамларга хакикатни езсез екмиди Оллохни панохида болинг

  • Ўзлари ўчиртиргунча ўзингиз ўчириб қўяверинг.

  • Fbda fikirlashi ancha keng insonla foydalanadi.
    Telegramda komenti o‘chirib qo‘ying. Kop kanal komentlari yoshlar uchun tanishuv chat bo‘lib qolgan.
    Ulani tayinli fikri yo‘q, hukumat haqida bilmasdan ortiqcha gap so‘z yozib qo‘yishmasin, yo‘q joydan baloga qolishadi bo‘masa

  • O’chirib qo’yganingiz maqul Facebook dagi izoxlar siz uchun yetarlik bo’lsa albatta Olimjon Haydarov

  • Men negativ yozmagandim yaxshiyam

  • Сизга зиёни тегса ёпиб қуйинг,

  • Ўчириб қўйганингиз яхшироқ, ака. Масалан, 10 та пост қўйиб, 1 тасини очиб қўйсангиз етади, энг кескинларини. Ва ўшанда кузатиш қийин бўлмайди сизга. Уларни оғзини ёпиб туриш қийин.

  • Qoyil

  • Aka saviyasiz izoh egalarini bloklab, oʻchirib tashlash kerak shunda saralanadi deb oʻylayman.

  • Бежаб ташашибтику

  • shunqa varyatn bor qo’yilgan vaqt ichida siz ko’rib chishingiz mumkin

    koment yozgan odamni 5m 15m 1soat qo’ylmi turadi

  • Ўчириб қўяверинг, шарт эмас

  • O’chirib qo’ying, kanalni kelajagi uchun!

  • Изоҳ ёзишни ўчириб қўяверинг

  • Olimjon Haydarov Ассалому алайкум ака қойил қолиш керак сўзлашув маъданияти Ўлиб қолганми ўзи аввалдан йўқми дейсизда одамларда шу даражада ёзишлик учун инсонни онги фикрлаш доираси йўқ бўлиши мумкунми? (Нега аҳир ёки атайин шундай ёзишадими🤔) ака коментни ўчирганиз маъқул аҳолини айрим қатлами муҳокама юритишда таёр эмас биз ва яқинлар сиз учун шу таклифни бердик Раҳмат)

  • Kommentni o’chiring, tamom. 2013-2015 yillar deyarli kuniga kelar edi menga)))

  • Na madaniyat na huquq va na boshqalardan mosuvo odamlar koʻpligi sababli oʻchirib qoʻyish kerak .

  • Яна бир ғалати ҳолат ҳар бир комментарияга комментарияни ёзган эмас канал эгаси жавоб бераркан.

  • Калласи жойидами бу АОКАни ўзи? Бошқа давлатларда ҳам борми шундай талаб? Масалан АОКА ютубдаги чексиз сўкишларни ўчир деб талаб қилса биронта ютубердан, нима бўлади? Биринчидан ютуб ўчиргани қўйиайди, иккинчидан бирон йил вақти кетади.

    Ахмоқчилик бу талаб.

  • Bot bor, so’kinishlarni tozalab turadigan.

  • Erinmaganiga qoyil

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *