Перейти к содержанию

ЁЗАРДИ ШОИР! Гази йўқ уй, тутаган печка, Жўш уради шоирлик ҳисси. Димоғини қити…


ЁЗАРДИ ШОИР!

Гази йўқ уй, тутаган печка,
Жўш уради шоирлик ҳисси.
Димоғини қитиқлар уни,
Чала ёнган кўмирнинг иси.

Сўз дурларин аста тузарди,
Мақтар эди шахарлар обод.
Шеърларидан тушиб қоларди,
Оддий ҳалқни бўғзидаги дод.

Нон тиланиб, шон шухрат учун,
Оқ қоғозни рангга бўярди,
Худониям бир четга суриб.
Амалдорга пахта қўярди.

Ёзганида кўринмас эди,
Оналарнинг қилган ноласи.
Шеърларида шоҳона яшар,
Яланг оёқ юрган боласи.

Эҳ кимларни қўлида қолди,
Адабиёт, бу қоғоз-қалам.
Қани Чўлпон, қани Қодирий,
Ҳалқ дардига бўлишган малҳам.

Хар тарафда шоир, шоира,
Бир-бирини асли кўролмас.
Менга алам қилгани умас,
Мухаббатга таъриф беролмас.

Юрагимни кўндиргим келар,
Ёлғонларга келар кўндиргим.
Барча ёзган шеърларим ёқиб,
Умидимни келар сўндиргим.

Аллоҳ берган иқтидор туриб,
Алам қилар ёлғонни битиш.
Қўрқувларни бир четга суриб,
Шараф менга ёш ўлиб кетиш.

Қаттиқ нонни сувга ботириб,
Бир тишлаб шеър ёзарди шоир.
Ҳақиқатга аста кўз юмиб,
Тўқчилик деб ёзарди шоир.

Шам ёруғи, совуган печка,
Жўш уради шоирлик ҳисси.
Боласини қучоқлаб ётар,
Сал нарида, илҳом париси.

(Ҳақиқатни суриб бир четга,
Ёлғонларни ёзарди шоир.)

📚-Камронбек Исмоилов. 2022.01.10




Source

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *