Перейти к содержанию

КХШТ(ОДКБ) нима? У қандай ташкилот. Охирги кунларда Қозоғистондаги воқеалар фонида ОАВда КХШТ(ОДКБ) атамаси кўп қўлла…


КХШТ(ОДКБ) нима?

У қандай ташкилот.

Охирги кунларда Қозоғистондаги воқеалар фонида ОАВда КХШТ(ОДКБ) атамаси кўп қўлланмоқда. Шу ҳақда қисқача маълумот беришга ҳаракат қиламан.

КХШТ(ОДКБ — Организация Договора о коллективной безопасности) — коллектив хавфсизлик ташкилоти (Тошкент пакти, Тошкент шартномаси ҳам дейилади) — Халқаро ва минтақавий хавфсизлик ва осойишталикни, аъзо мамлакатлар мустақиллиги, ҳудудий дахлсизлиги ва суверенитетини коллектив ҳимоя қилиш учун тузилган.

Совет Иттифоқи парчалангандан кейин 1992 йил 15 майда Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон Президентлари Тошкент шаҳрида коллектив ҳамкорлик бўйича шартнома имзолашган. Кейинроқ шартномани Озарбайжон(1993 йил, 24- сентябр), Грузия(1993 йил, 9 сентябр), Белоруссия (1993 йил, 31 декабр) давлатлари Президентлари ҳам имзолаган.

Шартнома 5 йил муддатга тузилиб, 1994 йил 20 апрелдан кучга кирган. 1999 йил 2 апрелда Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон Президентлари шартномани яна беш йилга узайтиришга имзо чекишган. Лекин Озарбайжон, Грузия ва Ўзбекистон шартномани ўзгартиришдан воз кечишган.

2002 йил 7 октябрда Молдавиянинг Кишинёв шаҳрида коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
2003 йил 18 сентябрдан расман иш бошлаган.
2004 йил 2 декабрда БМТ томонидан расман тан олинган.

2006 йил 16 августда Ўзбекистон КХШТ га тўла қонли аъзо сифатида қайтган.

2009 йил 4 февраль Москвада ташкилот аъзолари томонидан Коллектив тезкор реакция кучлари (КТРК) ташкил қилиш бўйича ҳужжат имзоланган. Имзоланган ҳужжатга кўра, Коллектив тезкор реакция кучлари (КТРК) ҳарбий тажовузни қайтариш, халқаро терроризм ва экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича махсус операцияларни ўтказиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда қўлланилиши кўзда тутилган.

2009 йил 14 июнда Коллектив тезкор реакция кучлари (КТРК) ҳақидаги ҳужжат Ўзбекистон ва Белоруссия парламенти ратификация қилмаганлиги сабабли маъқулланмаган.

2009 йил 20 октябрда Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Белоруссия томонидан Коллектив тезкор реакция кучлари (КТРК) ташкил қилиш ҳақидаги ҳужжат имзоланган.

2010 йил июндаги Ўш воқеаларида КХШТ воқеаларга аралашмагани сабабли 2012 йил 28 июнда расмий Тошкент КХШТдан чиқиш бўйича сўров жўнатган.

Ўзбекистон расман 2012 йил 19 декабрда ташкилот сафидан чиққан.

Ҳозирда расман КХШТ таркибида Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Белоруссия, Россия давлатлари мавжуд.




Source

Комментарии 2

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *