Перейти к содержанию

**Лукашенко Ўзбекистонни огоҳлантирди. Унинг гаплари сафсата, лекин бу хавотирли…


**Лукашенко Ўзбекистонни огоҳлантирди. Унинг гаплари сафсата, лекин бу хавотирли сигнал
**

КХШТ (ОДКБ)нинг бугунги йиғилишида Лукашенко Қозоғистонда нотинчликни келтириб чиқарган ташқи кучларнинг назари Ўзбекистонга ҳам қаратилгани ҳақида гапирди (https://t.me/xpressuz/7002).

“Қозоғистондаги воқеалар сабоқ бўлиши керак деганимиз, кечирасиз-у, ҳаммадан ҳам аввал Ўзбекистонга тааллуқли. Агар сабоқ олинмас экан, биздаги маълумотларга қараганда, уларнинг нигоҳи Ўзбекистонга ҳам қаратилган”, – деди у.

Бу гаплар албатта сафсата, лекин барибир одамнинг асабига тегади. Ким киму, ҳар ҳолда Ўзбекистонни огоҳлантириш Лукашенконинг иши эмас. Аксарият халқи “йўқол” деб эътироз билдириб турган Президентни бугун бизга ақл ўргатиши кулгили.

Яна бир қизиқ томони, хўп, айтайлик жаноб Лукашенкода Ўзбекистонга бўладиган келгусидаги ҳужумлар ҳақида маълумот бор экан, унда нима учун уларни Ўзбекистонга тақдим этмасдан, қанақадир ҳарбий ташкилот мажлисида популистик чиқишлар қиляпти? Агар у бизга дўст экан, унда бу маълумотларни энг аввало Ўзбекистонга айтиши керак эди-ку. Ахир 28 декабрь куни МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан кўришганди, нега бу таҳдид ҳақида бир оғиз айтмаган?

Кўряпсизми, бу ўйинлар ортида умуман бошқа гап бор. Буларнинг барчасини Ўзбекистонни КХШТ ҳарбий ташкилотига аъзо қилиш учун босим ва керак бўлса таҳдид, деб қабул қилиш мумкин. Илгари бунга яширин даъватлар қилинган бўлса, энди сурбетларча таҳдидга ўтишмоқда.

❓**Ўзбекистон КХШТ (ОДКБ)га аъзо бўладими?**

Юқоридаги гап-сўзлардан қандай хулоса қилиш мумкин?

Энг аввало ҳиссиётларга берилмаслик, аммо совуқ мия билан реал хавфни ҳис қилишимиз керак.

Иккинчидан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепцияси ҳамда ҳарбий доктринасига кўра, биз ҳеч қандай ҳарбий блокларга қўшилмаймиз, уларда иштирок этмаймиз ва Ўзбекистонда ҳам бошқа давлатларнинг ҳарбий базалари бўлишига йўл қўйилмайди. Бу қонунларимиз билан мустаҳкамланган. Буни популист “дўстларимиз” ҳам яхши билишади.

Учинчидан ва энг асосийси провокацияларга берилмаслигимиз керак. Ўзини бизга ғамхўрдек кўрсатиб, ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлганларнинг ўзи барчасининг бошида туриши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бунақа вақтда бизга фақат ва фақат бирдамлик керак.

Тўртинчидан, ҳеч қачон, ҳа, ҳеч қачон Ўзбекистон ҳудудига бегона давлатларнинг армияси киритилишига йўл қўймаслигимиз, бунга ҳеч қандай имкон қолдирмаслигимиз лозим ва лобуд! Қўшни Қозоғистон тақдири бизга хулоса қилиш учун дарс бўлиши керак. Айниқса эски империалистик мақомини қайта тиклаш йўлида ҳеч нарсадан, ҳаттоки бошқа давлатлар ҳудудини эгаллашдан ҳам тап тортмайдиганларнинг аскарларини Ўзбекистоннинг бир қарич ҳудудига ҳам қадам бостирмаслигимиз шарт!

Худога шукрки, Ўзбекистон шу пайтгача барча катта-кичик муаммоларини ўзининг ҳарбий кучи билан ҳал қилиб келган. Сариосиё, Янгиобод воқеаларида ҳам, 16 февраль ёки Андижон воқеаларида ҳам ҳеч кимдан ёрдам сўрамаганмиз. Энг аввало бирор кўнгилсизлик бўлмасину, лекин бўлган тақдирда ҳам, Худо хоҳласа келгусида ҳам ҳарбий қудратимиз етади.

Бизга КХШТга ўхшаган “Троя оти”нинг кераги йўқ!

❗️🤝 **Бизга бирдамлик керак**

Гапимнинг сўнггида яна бир бор гап Ватан мустақиллиги ҳақида кетаётганини унутмайлик, демоқчиман.

Балки “Ватаним, Она юртим” деган ҳайқириқлар шу пайтгача кимларнингдир энсасини қотиргандир, аммо ҳозир бу гапларнинг айни пайти. Майли, агар менинг фикрларимга қўшилмасангиз, ҳеч бўлмаса ўзингиз шунчаки фикр қилинг, ён-атрофдаги воқеаларни кузатинг, уйғоқ бўлинг, асло мудраманг ва бефарқ бўлманг.

Таниқли диний уламо Мубашшир Аҳмад домла ҳам шу мавзу бўйича қуйидагича фикр билдирибдилар:

*“Лукашенконинг таҳдиднамо ишораларидан кейин ҳукумат ва халқимиз бир бўлиши кераклигини яна бир бор таъкидлайман.*

*Мустақиллигимизни асраб қолиш учун гиналар унутилиши, жипслашиш омилларини ишга солиш ва халқимиз руҳиятини кўтариш лозим.*

*Ўзим эса бу йўлда ҳар қандай хизматга тайёрман”*, — деб ёзди (https://t.me/MubashshirAhmad/13302) Мубашшир Аҳмад домла.

Худди шундай мен ҳам Ўзбекистон фуқароси сифатида Ватанимиз мустақиллиги ва бирдамлиги учун қўлимдан келадиган ҳар қанақа ишга тайёрлигимни маълум қиламан.

Манба: Xushnudbek.uz

Нет описания фото.



Source

Комментарии 25

  • Кейинги кунларда Путин ва Лукашенко гуёки Узбекистонни босиб олаётгандек оломонни улар «фитнаси» дан огохлантирувчилар купайди, гуёки улар бизга босим утказаётгандек, гуёки бугунги кундаги Юртимиздаги уругчилик ва порахурликни улар молиялаштираётгандек, гуёки монополистлар нинг сардори улардек. Нега биз уларнинг гапларидан куркишимиз керак, аввалоси монополияст, порахур ва еб туймас масъуллар куркишсин, тролл ватанпарварлар сизлардан илтимос, оммани Путин ва Лукашенконинг гапдан муаммо ясаб, катта муаммо дек курсатгунча ички муаммо ни бартараф килишга чорланглар, токи эътиборимизни ташкарига каратиб, ичкаридаги муаммоларни купайтирмайлик, токи Путин ва Лукашенко айтган гаплар чинга айланмасин.

  • Уни гапида жон бор. Демак бу тус туполонни ташкилотчиларини аник билади.

  • дунё бу́йлаб тиркираб иш охтариб юрган халкимизни ку́риб бу кетишда бир кор хол бу́лмасинда деб айтишяптимикин…

  • Ўзлари ким бўладилар ўзи??? Ҳеч йўқ, бе йўқ, гап сўраган одам йўқ, шунча нарсаларни ёзиб ташлабсиз, қозон қайнамаяптими, нима бало?!?

  • Бир гапиргиси келиб айтди куйдида шуни энди байрок килиб кутариб чопиш керакми?

  • Бедный Лукашенко, хотел как лучше, а получилось как всегда. По моему он ничего плохого и обидного не сказал

  • Картошкасини ўтказолмагандан кейин гапирадида албатта

  • недождетись ооо господин сопливый..

  • https://youtu.be/LJj4tuYm7fg
    Жуда кучлик сиёсий таҳли кўриб тарқатворилар

  • Пашол уша кофур Путини итига

  • Сафсата эмас дўст ачитиб гапиради. Душман эса кулдириб кайф садога ундайди. Лукашенко 100%~тўғри анализ тошлади. Озгина бўшлик бўлса қозоқистондан беш баттари бўлади ҳалиям давлатимиз органлари сергак ҳар қадамда халқ ҳам алданмайди!(?)

  • Уларни эмас, сизларни нигохингиз У́збекистонга каратилган, шундай десак мантикка ту́гри бу́лади.

  • Лукашенко огохлантирмокчи болиб ,Путинди сирини очиб куйди ёки максадини айтиб куйди .

  • Шундан эхтиёт болиш керак ,бу Россияни хийласи.

  • Ташкил кучларнинг назарими ёки ОДКБ?

  • Бу урис аввалдан биз узбеклардан уз манфати учин фойдаланип келишган энди бунга йул куймаслигимиз керак кофирлардан Аллох асрасин

  • Нон эмас, иймон учун, шон учун эмас шараф учун, мустакилликни мустахкамлаш, конун устиворлигини констутицион хукукларни мутлок сузсиз химоя килиниши, олигарх инсофсиз х….ларни конун билан танобини тортиш….биригчи вазифа булиши давлат вп умумхалк иши булиши лозим.

  • Путингаям сука лукашенкагаям пашол наххуй

  • Сенинг узингни фикринг сафсати , сафсата деган фикринг сафсата.

    Лукашенко тугри гапларни айтяпти , чунки у тажрибали давлат арбоби ва сиесатчи .

  • Тугри гапирган Чол . ..

  • Бу кетиш ..булса бир кун Емон булади ..

  • Белорусдан келаётган арзон гушт нима булади энди

  • Узбекистонда хам коррупция, непотизм, халкнинг манфаатига зид хатти-харакатлар ва конун-коидалар, маддохлик, лаганбардорлик, бирор амалдорнинг хохиш истаги конун ва халкдан устун туриши, баландпарвоз ёлгонлар, хужакурсинчилик холатларининг урчиб кетганлигини мард булиб тан оладиган булсак, Лукаш брат жуда тугри гапларни айтган. Чунки халкнинг сабр косасини тулдириш учун узимизнинг амалдорлар кулидан келадиган хамма ишни килаяпди.

  • Фитнадан сакналайлик, рус дуст Булмайди.
    Руслар уз тарихини билмайди, ёлгон утмиш билан яшамокда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *