Перейти к содержанию

Отамнинг ёши 60 дан ошган. Аммо, Аллоҳга шукурки, мана коронавирусга карантин да…


Отамнинг ёши 60 дан ошган. Аммо, Аллоҳга шукурки, мана коронавирусга карантин даврининг бошида чалиниб чиқан бўлиб шифохонага ётганларини ҳисобламасам, шу кунгача «Оғридим» деган сўзларини эшитмаганман. Ишлари юзасидан қоплаб юк кўтарадилар ҳозир ҳам.

Онам энди 60 га тўладилар. Улар ҳам ҳозирда баъзи қизларга нисбатан оғир ишда ишлайдилар. Ишлари ҳам ақлга ҳам жисмоний меҳнатга асосланган.

Мен булар билан мақтанмоқчи эмасман. Шундай ота-онам борлиги билан фахрланаман ва шу оилада дунёга келганим учун Аллоҳга ҳамд келтираман. Бу билан энди бир солиштириб кўришингизни айтмоқчиман.

Ҳозирги кўп йигитлар (ҳаммаси эмас албатта) нозиклашиб кетишган. Ушбу гуруҳда ҳам кўпинча ёш йигитчалар юк кўтариб, грижаси чиқиб қолгани ҳақида постлар ёзиб туришади. Албатта бу дард. Буни хеч ким ўзи хохлаб сотиб олмайди. Ҳозирги йигитларнинг кўпи афсуски менинг шу 60 дан ошган Отам қилган ишларнинг ақалли яримини ҳам қила олишмайди. Сабаби, улар шундай муҳитта катта бўлишди. Айбдор улар эмас шунчаки ҳозир биз нафас олаётган оддий ҳаво ҳам сунийлашиб кетти. Егуликларимизни эса гапирмаса ҳам бўлади.
Шу қатори ёши катта аёлларимиз орасида қон босими, климикс каби айтарли жумлалар кўпайди. Аммо, тариҳга назар ташласак ёши улуғ момоларимиз бу касалликни ҳатто номини билмай 70-90 ёшида ҳам тандирда нон, боғда белкурак кўтариб юришган эди. Аммо ҳозирги ёши катталар салга қон босими ошади, салга санаторияда даволангиси келади, сааалга қизиб, ғазабдор бўлиб «Климикс» деган жумлани ёдга олади. Албатта бу ҳам табиий ҳолат. Сабаби юқорида айтганимдек олдинга аёллар яшаган шароит билан ҳозиргиларни яшаш шароитларини фарқида таффовут юқори даражада. Олдинлари кондиционер деган матоҳсиз ҳам кун кўришган, ҳозир ҳам бундан бор аммо бармоқ билан санарли даражада.

Хўп, энди ақллий каллангиз билан мантиқ қилиб кўринг! Ёш йигитчалар ҳамда ёши катта онахонларга ўз таъсирини ўтказган бу суний табиат ёш қизларга ё келинларга ўтказмайди деб ўйлайсизми? Сизнинг қон босимингиз ошишига, грижа бўлишингизга хаққингиз бор экану, аммо бир иккижон келин, Таксикоз бўлиши эркалик бўладими? На қадар зулмкор ва эгоистсиз шундай эмасми? Сизни ёшингиз улуғ бўла туриб ёки бирингиз эркак бўла туриб оғришингиз «Касаллик»ку, иккижон бир ёш жувонинг касал бўлиши «Сабрсизлик» шундайми?
Бундай ҳаёл қилишга Аллоҳдан ҳаё қилмайсизми? Нақадар тубанлашиб кетаяпмиз…




Source

Комментарии 20

  • Яшанг

  • Rozi boling, oldim))

  • Бу пост малина кидирган эркакни гийбат килганларга багишланади шекилли

  • otangizning umrlari uzoq bo’lsin.

  • O’nglanadi dip o’ylisizmi bu vaziyatla yo’q tobora avj oladiki aslo o’nglammidi bu xolatla. Allohdan duo qilamiz albatta lekin asosiysi natija uchun harakat yo’q(((((

  • Kommentlarni o‘qib hayron qoldim. Bechora yigitning malina so‘ragani «aybi». Bir biri bilan jiqqa musht bo‘lgan qolganlar ertalabgacha.

  • Tartibsiz turmush tarzi,noto’g’ri ovqatlanish,stress,telefon va yana bir qancha sabablar keltirib chiqarmoqda bu holatlarni.

  • Тошбурон килишвотти мани у постда,этикага тугри келмайдиган,жанжал уругини сепадиган пост куйганмушман атайлабдан😁 Коп котта хотинларни фикрлаш даражасини куриб,шокдаман!

  • Chiroyli post qo’yibsiz!👍

  • Унака кайноналар зикна келинлардан чикарканде

  • Ha! usha noziklashib borayotganlar+ borgan sari latta, ĝiybatchi, sötak, mayda gap böp ketvotganini shu gruppada isbotlab berishvoti (fu hozirchi ubu narsa dvorishim mumkin ) dard chaqiradigan ukolni bir qilvorsende 🥴

  • Chindanam chiroyli post bölibdi! Like 👍👍👍 barcha fikrlaringizga qöshilaman! Rostanam yoshi katta ayollar ayniqsa qaynonalar baqir chaqir urush janjal qilishadide, man klimaksman, aybga buyurmaysizlar deb turaverishadi. Erkaklar haqida man jimman! Ichim töla gap! Ammo bu yer maslahat guruhi. Ayol, erkak aralash guruh! Shundog’am soni judayam kamayib borayotgan mard erkaklarning könglini ogritib qöymay deyman!

  • Ҳаммани организми ҳар ҳил айнан хомиладорлик мавзусида инсонни бир бирига тенглаб бўлмайди. Кимдадир кузатилмаган холат бошқада кузатилиши мумкин.

  • ПОСТКЕРАКЛИ ПОСТ ЭНДИ ЖА УНАКА ЧИРОЙЛИ ПОСТ ЭМАС

  • Biz unday edik biz bunday edik degan apalarimuuuu buyaqa kelila chopib

  • Йигит шурлик малина топдимикин?

  • Кечаги малина воқеаси, малинани топибдимикан🙄

  • Assalomalaykum barchaga.Uzr sòragan holda shuni aytmoqchiman: taksikoz bòlish,qishda yòq narsani qidirtirish hammagayam nasib qilmayapti.

  • Ха. Узини дарди дард, узганики эркалик

  • Ман бир гинеколог бн гаплашиб колувдим,хамкасбим,но ман гинекологмасман ,шунда гапдан гап чикиб,шу токсикозлар,асосан эркарок аелларда учрайди,эшитадигани булмаган аелларда деярлик учрамайди деганди,бу энди 20-25 йилги гап.

Добавить комментарий для Zumrad Olimovna Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *