Перейти к содержанию

«Толибон» Мудофаа вазири Мулла Ёқуб Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматига Толибон ҳукуматни қўлга олган вақтда Ашраф Ғани …



«Толибон» Мудофаа вазири Мулла Ёқуб Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматига Толибон ҳукуматни қўлга олган вақтда Ашраф Ғани тарафида бўлган ҳарбийлар олиб қочиб кетган ҳарбий техникаларни, хусусан 40 вертолётни қайтаришни сўраб мурожаат қилди.

У мурожаатида дўстона алоқаларни сақлаб қолиш учун шу вақтгача кескин ҳаракатлар қилинмаганини, лекин зарурат бўлса, ўз техникаларини қайтариб олишга кучлари етишини таъкидлаб ўтган.

Мулла Ёқубнинг айтишича Толибон ҳукуматга келгунича Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари таркибида 164 та ҳарбий техника бор бўлиб, ҳозирда улардан 81 та қолгани, қолганлари бошқа давлатларга олиб чиқиб кетилган бўлиши мумкин.

Бизни Ташқи ишлар вазирлигимиз бу мурожаатга қандай жавоб қайтарар экан?

Аввалроқ Беларус Президенти Александр Лукашенко, Россия давлат думаси депутати Леонид Калашниковлар Ўзбекистон КХШТ(ОДКБ) киришга мажбур бўлади деган маънода фикр билдиришганди, уларга ҳам муносабат билдирилмади.




Source

Комментарии 16

  • Tovba borgan sari kulgiga qoladigan ishlar buliti. Bular xam biroz ermak qilgadek gapiribdi kerak axlimiz yetadi tortib olishga deb

  • Акалариммммм 😎😎😎
    Если че биз ҳам тайёрмиз тайёраларимиз учун🪓🪓🪓

  • Токни пулини олишмаяптику ушанга хисоб китоб килиб юборишса керак.

  • Сал-сал тушунса бўларкан))

  • Xaaaa, gumanitar yordamni yeb bitirgan koʻrinadi.

  • Toлибонлap билaн У́збекиcтон xyкумaти ду́ст,аммo тexникалapни кайтapaй дeca AKШгa тегишлик.

  • Бошланибдию а🤔

  • Узбекистон Афгонистон билан уруш килиб кулга киритган кодами эмаску бу вертолет ва самолетлар. У мамлакатнинг иктидордаги хукумати,президенти ва харбийларининг купчилиги хокимият учун куролли харакат килган бошка бир томонга тахтни бушатиб,газнадаги пуллару харбий техникаларни олиб кочди. Олиб кочилган маблаг ва техникалар Афгонистоннники,сузсиз кайтарилиши керак,тинч ахолимиз бошини тахликага тикмай

  • Қаттиқроқ сўрасаларинг ўзиникиниям қўшиб берворишади!

  • Берсин-да Ўзбекистон акс ҳолда уруш учун арзигулик бахона эмас

  • Ўтган бўлса факти билан ўтганку қайтариш керак.

  • Янаям аввалроқ, очдан ўлиб кетмасликлари учун 63 вагон гуманитар ёрдам юборилган эди…

  • Кайтиб сурамасдан аввал бериши кк эди. Энди бу баёнотдан кн берса хозирги элита ун куркоклик тамгаси босилади любой давлат хатто киргизлар хам босим утказиши мумкин

  • Адашмасам кушни давлат чегарасини рухсатсиз кесиб утган хар кандай учог уриб туширилиши ёки мусодара килиниши кере манимча

  • Тўғрида, қайтариб бериши керак.

  • Қайтариб беради. Ўзбекистонга Афғонларнинг таъсири катта. Ўзбекистоннинг Афғонистон билан сиёсий ва иқтисодий жиҳатидан илиқ муносабатда бўлишидан, аввало, Ўзбекистон манфаатдор.
    Биз Афғонлар билан тескари бўлишимиз фақат зарарга ишлайди.
    Имҳо, албатта.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *