Перейти к содержанию

Ўзбекистонда ишларни жиноий тарбида кўриб чиқиш хусусиятлари Ўзбекистон процесс…


Ўзбекистонда ишларни жиноий тарбида кўриб чиқиш хусусиятлари

Ўзбекистон процессуал қонунчилигида жиноий таъқиб турлари белгиланмаган бўлса-да, юридик адабиётларда жиноят таъқиби давлат, хусусий-оммавий, оммавий-хусусий, хусусий турларга бўлинади.

Шунга кўра, барча жиноят ишларини жиноятларнинг мазмунига, иш юритилаётган жиноят ишини қўзғатиш ва тугатишда жабрланувчининг ролига қараб тўрт тоифага бўлиш мумкин.
Ўзбекистонда жиноий ишларнинг аксарияти давлат айблови билан боғлиқ. Улар жисмоний шахсларнинг аризалари, оммавий ахборот воситалари баёнотлари, корхоналар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахсларнинг аризаларига кўра, шунингдек айбига иқрор бўлиш ҳолатида ҳам қўзғатилиши мумкин.

Бундан ташқари, жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар аниқланган тақдирда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган томонидан жиноят иши қўзғатилиши мумкин.

Жиноят кодексининг 12 та моддасига кўра, иш фақат хусусий тартибда, яъни жабрланувчининг аризаси бўйича қўзғатилиши мумкин:
✅ хаёт учун хавфли бўлмаган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш (ЖК 105-моддаси, 1-қисм)
✅ қасддан баданга енгил шикаст етказиш (ЖК 109-моддаси)
✅ муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш (ЖК 110-моддаси, 1-қисм)
✅ номусга тегиш, оғир оқибатларга олиб келмаса (ЖК 118-моддаси, 1-қисм)
✅ жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, оғир оқибатларга олиб келмаса (ЖК 119-модда, 1-қисм)
✅ аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш, оғир оқибатларга олиб келмаган бўлса (ЖК 121-модда, 1-қисм)
✅ аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш (ЖК 136-модда)
✅ Туҳмат, оғир оқибатларга олиб келмаган бўлса (ЖК 139-модда, 1 ва 2-қисм)
✅ Ҳақорат қилиш, оғир оқибатларга олиб келмаган бўлса (ЖК 140-модда, 1 ва 2-қисм)
✅ шахсий хаёт дахлсизлигини бузиш, оғир оқибатларга олиб келмаган бўлса (ЖК 141-1-модда, 1-қисм)
✅ эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш (ЖК 111-модда)
✅ Муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш (ЖК 149-модда).

Алоҳида ҳолларда, жабрланувчининг ночор аҳволдалиги, айбланувчига қарамлиги ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмаган тақдирда, прокурор жабрланувчининг аризасисиз ва ушбу моддалар бўйича жиноят ишини қўзғатишга мажбурдир.

Юқоридаги моддалар бевосита ёки билвосита аёлларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ бўлиши мумкин (1-10-бандлар). Шунингдек, аёлларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ушбу ва бошқа бир қатор моддалар бўйича шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш назарда тутилган:
✅ қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш (105-модда, 1-қисм)
✅кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш (106-модда)
✅ қасддан баданга шикаст етказиш (109-модда)
✅ Қийнаш (110-модда, 1-қисм)
✅ аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширришга мажбурлаш (115-модда)
✅ хавф остида қолдириш (117-модда, 1-қисм)
✅ аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда, 1-қисм)
✅ аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш (136-модда)
✅ зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш (138-модда, 1-қисм)
✅ Туҳмат (139-модда, 1 ва 2-қисм)
✅ ҳақорат қилиш (140-модда)
✅ шахсий хаёт даҳлсизлигини бузиш (141-1-модда, 1-қисм)

#SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Қонунчилик




Source

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *