Перейти к содержанию

Ҳокимлик томонидан молиялаштириш тўхтатилмас экан улар хукуматни нағорасига ўйна…


Ҳокимлик томонидан молиялаштириш тўхтатилмас экан улар хукуматни нағорасига ўйнайверади❗️

Маълумки, Халқ қабулхоналарининг бошқарув ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари ҳисобланади ва унга ҳисобдордир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4197-сонли қарори 1-2-иловалари 5-бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналарининг асосий вазифаларидан бири сифатида Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис, ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш ва назорат қилиш ҳисобланади.

Бироқ, юқоридаги ҳужжатнинг 1-2-иловалари 25-бандида Халқ қабулхонаси фаолиятининг ташкилий, молиявий ва моддий-техника жиҳатидан таъминланиши тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Халқ қабулхоналари раҳбар ва ходимларига ҳокимликлар томонидан ойлик иш ҳақи тўланиши, табиийки, юқоридаги холислик масаласига жиддий тўсиқ бўлади.

Буни замирида нима ётибди…

Бунинг замирида, ҲОКИМлик халқ қабулхонасини молиялаштираяпди. Кто платить тот музыку слушает ана шунақа.
Ҳокимлик томонидан молиялаштириш тўхтатилмас экан улар хукуматни нағорасига ўйнайверади.

Тушуняпсизми? Иш ҳақини ўша ердан оладиган Халқ қабулхонаси вакили ҳокимлик номини “қора” қилишга қўли бормайди.

Мана сизларга парадокс.




Source

Комментарии 26

  • ХАЛК КАБУЛХОНАСИ НИМА ИШ КИЛАДИ . КАМПЮТЕРДА ТАЁР ХАТНИ КАНВЕРТГА СОЛИБ ЖУНАТАДИ ТОМОМ . МУОММОНИ ЖОЙИГА БОРИБ ИККИДУНЁДА ХАМ УРГАНМАЙДИ . БУ ТАШКИЛОТНИ ТУГАТИШ ВАКТИ БУНДАН 2 ЙИЛ ОЛДИН КЕЛГАН ЭДИ . ИШОНАСИЗМИ ЙУКМИ . 50 ТА МУРОЖАТГА 50 ТА БИР ХИЛ ЖАВОБ ЖУНАТИЛАДИ , ФАКАТ ЧИСЛО ОЙИ ВА ТАШКИЛОТ НОМИ ТАЁР КАМПЮТЕРДА УЗГАРАДИ . ИККИ ЙИЛ ОЛДИН БИЛГАНМАН , МУРОЖАТ КИЛГАН ЭДИМ.

  • Умуман кераги йук, ташкилот,кераги йук, одамларга берилаётган ойлик хайф..тугатиш керак..Хозирда хар бир ташкилотни матбуот котиби бор ,ушалар давом эттириши мумкун бу к,абулхонани ишини..

  • Ҳақиқатан ҳам шундай. Улар на хокимликни на судьялани қарога чиқаришади. Еган оғиз уялар деган гап бежизга эмас. Бундан 2 йилча олдин Патон заводнинг олдидаги (Тошкент) Ҳалқ қабулхонасига борганимда менга шу ҳақда бир аёл, «Буларнинг жони пул керак бўлса отасиниям сотишади. Пулни берингда ишингизни битказинг орага одам қўймоқчи бўлсангиз Мана мен туриб бераман деганди. 30 йил судьялик қилдим. Порасиз хеч ким ишини битказа олмаган» деганди. Халқ қабулхонасида ишлайдиган бўлим бошлиғи бир аёл.
    Ўша пайт бир сўм хам пулим йўқ эди. Начора кейин бормадим, ҳатто йўл кирага 1500 сўм хам топа олмадим

  • Битта ҳоким айтганку, халқ қабулхоналарига ўзимни одамимни қўйганман деб

  • Нон берган қўлни тишланмас

  • Почтадан фарки колмади.

  • Халқ қабулхоналари ўзи аввал бошидан очилиши хато иш бўлган, шунчаки чет элликларга кўз-кўз қилиб кўсатилиши учун.
    Энди ходимларини президент админстрациясидан Ўзбекистон почтасига ўтказилса тўғри иш бўларди чунки уларни вазифаси аҳоли муаммоларини ҳал қилиш эмас оддий почтальонлик қилишдан иборат бўлиб қолган.

  • Тот кто заказывает музыку тот пьёт шампанское и танцует деса булади
    Шу сабаб халк кабулхоналар умуман булак тизим булиб хеч кимга буйсунмай факат Презедентга буйсуниб халкнинг манфаатига иш юритиш системасини жорий этиш керак.
    Бошка барча корхона ва хокимликлар ижро этиш органи булиб назоратда булсагина ХАЛКНИНГ муоммолари бартараф этилажак.

  • Почтачилар ёпиш керак хаммасини

  • Ҳокимликдан молиялаштирилмаса балки уларни ноқонуний ишлари устида ишлай бошлар.

  • Ха бу хам бир коррупция куриниши чунки Президент администрация назорат килмай куйган куринади! Афсус дард билмаган бировни дардига малхам булаолмайдилар.

  • Бир тийинга қиммат идора ёпиб тайлаш керак. Нимага бунча телевизорда мақташади хеч ким тушунмайди….

  • Тасаввур килинг Париж, Берлин, Стокгольм еки Хельсинкида шундай кабулхоналар булса….тугри менталитетимиз турлича,аммо ривожланиш учун ортикча кераксиз ташкилотлардан воз кечиш вакти келмадими? Жуда оркадамиз.

  • Хокимлар энди янада кучайди чунки махалларда уларни ердамчилари ишни бошлашди. Махалла аслида хокимга буйсунмай халк манфаатига ишлаш керак чунки махалла раисларни махалла фукаролари сайлашган. Хоким эса уларга босим утказишади.Халкни манфаати бир четда колмокда.
    Нега махалладаги ишлар ижтимоий тармокларда ёритилмайди шаффофлик умуман йук. Кимга кам таьминланган уйлар берилди уларни руйхати, ёлгиз оналарга нима ердам курсатилди ва х клар Махалла раислари хар олти ойда сайловчилар олдида хисобот беришлари шарт лекин бу холат йук. Факат хокимлар бахолашади качонки халк ахоли бахо беришлари лозим ва шарт

  • Яна бу кабулхоналарда прокуратура системасидан чикканлар ишлашмокда курмадик биронта укитувчи еки бошка касб эгаларини.

  • Демак тизимни ишлаши молиялаштиришга боғлиқ бўлса нафақат ҳалқ қабулхонаси балким бутун ҳокимлик структурасини ҳалқга ҳизмат қилиши у.н ҳалқ молиялаштирар, ҳа унда ҳокимият ихтиёридаги молия маблағи кимники деган савол туғиладику, яхшиси менимча баҳолаш усули орқали молиялаштирилгани ма’қулдир, я’ни ҳар бир мурожаат натижасига қараб мурожаатчи жавобдан қаноатланганлигини баҳолаш к-к, шу баҳолар йиғиндисига пропорционал иш ҳақи белгилаш керак.

  • Ассалому алайкум.Мен бир гапга сал тушинмадим.Хокимят тулайдиган пул кимни пули.Бу пул хам бошкаси хам Халкни узини пули.Шундай экан пулни Халк бераяпди .Булар иккаласи хам Халкни дарди билан ишлаши керак.Хар кандвй такдирда хам буларни киладиган вазифаси Халкни эшитиш масаласини хал килиш.Нафака чикиб Халк кобулхонасига иш утиб Халкни пулига Киммат мошина минмасдан Халк билан ишласин.Анашунда иш булади.

  • Халқ қабулхонаси бўйича кимда нима эътироз бўлса, аниқ факт, далил-исбот, мурожаат рақами, унга берилган жавоб билан айтсин. Бу ерда эътироз айтаётганлар орасида таниш чеҳралар, доимий «мижоз»ларни ҳам кўряпман. Келинг, бўлар-бўлмас бақир-чақир, шовқин-сурон билан эмас, маданият билан, факт-исботлар билан гаплашайлик.

  • Халк кабулхонасига ишга кабул килинишида хокимга боглик булган жойлари ва молиявий жихатдан хокимиятга боглик булиб колиниши Халк кабулхоналарини холис иш олиб боришига салбий таъсир курсатганлиги боис хозир айнан шу масалада хукукий таклифлар берилган шу холатларни бартараф этиш буйича ишлар олиб борилмокда.

  • Туғри тахлил. Демак шу сабабли халқ қабулхонасини иши сустлашган ва назоратсиз колган эканда.

  • Бир тийинга кимат ташкилот.ундан кура шу маблагларини почтага ажратилса яхши булади

  • Хозир хамма ваколат Хокимники бўлиб қолган. Анализ қиладиган ташкилот йўқ. Ўзига хон ўзига бек.

  • Халқ қабулхоналари ёпилаяпди ўрнидан хоким ёрдамчилари фаолиятини мониторинг қиладиган марказлар очилаяпди

  • БИРОНТА ИЖОБИЙ ФИКР БИЛДИРИЛГАН ИЗОХНИ КУРМАДИМ. ШУНИНГ УЗИ ЕТМАЙДИМИ БУ ТИЗИМ ФАОЛИЯТИНИ БАХОЛАШГА???

  • 3 йилдан бери мурожаат киламиз кутинг 15 кунда куриб чикилади дейишади ва кимни устидан портал килган булсангиз тезда етиб келиб тинчитиб аризага кондирилди деган имзо куйдириб кетишади ,ижобий натижа у ёкда турсин урганиб хам куришмайди масалани.Агар кимдир шу портал масаласида бирор жойга мурожаат килса мен колиб кетмай.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *