Перейти к содержанию

Бугун жиноий ишлар бўйича Наманган шаҳар судида Ички ишлар тизимларидаги ноқонуний юкламалар бўйича видео мурожаат қилга…


Бугун жиноий ишлар бўйича Наманган шаҳар судида Ички ишлар тизимларидаги ноқонуний юкламалар бўйича видео мурожаат қилган Наманган шаҳар 2-сонли ИИБ бўлимига қарашли участкалардан бирида участка нозири бўлиб ишлаган Отабаев Сардор Мирзамурод ўғли устидан жиноят иши кўриб чиқилиш бошланди.

Суд жамоатчилик эътибор марказида.

Судни шахсан жиноий ишлар бўйича Наманган шаҳар суди раиси ўзи олиб борди.
Сардордек 2 ойдан бери қамоқда эди.
Суд залига кирганида руҳида ҳам, жисмида ҳам тетиклик кўрдик.
Бу бизни ҳам оила аъзоларини ҳам қувонтирди. Фақат оила аъзоларини кўриб бироз чўкди, қийналди, буни билдирмаса ҳам кўзларидан билинди.

Суд бошланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг:

— 206-моддаси 1-қисми(Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш),

-230¹ моддасининг( Далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш))1-қисми(а.бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса;)

-168-моддаси(Фирибгарлик) 3- қисми «б,в” бандлари( б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, в) хизмат мавқейидан фойдаланиб содир этилган бўлса)

-209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 2- қисми «а» банди(а. такроран ёки хавфли рецидивист томонидан),

-238-моддаси(Ёлғон гувоҳлик бериш) 2-қисми( Суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёхуд ишни судда кўриш чоғида ёлғон кўрсатувлар бериш учун гувоҳни ёки жабрланувчини ёки ёлғон хулоса бериш учун экспертни ёхуд нотўғри таржима қилиш учун таржимонни пора эвазига оғдириб олиш, худди шунингдек уларга ёки уларнинг яқин қариндошларига руҳий, психологик, жисмоний таъсир кўрсатиш ёки бошқача тарзда таъсир кўрсатиш орқали ёлғон кўрсатув беришга мажбур қилиш )

-205- моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш)ва

-208-моддаси(Ҳокимият ҳаракатсизлиги) каби моддалари билан айблов эълон қилингани ўқиб эшиттирилди.

Сардордек айблов хулосаси билан таниш эмаслиги, иш билан танишмаганлиги сабабли, судья суд ишига 10 кунлик танаффус берди. Бу Сардорбекни талаби бўлди. Бунга Прокурор ва адвокатни эътирози бўлмаганлиги сабабли судья бу талабни қондирди.

Сардорбекка нисбатан 5 том, 1250 варақда жиноий иши материаллари тўпланибди, қойил қолдим, 2 ойда шунча материал тайёрлашганига. Анча ҳаракат қилишибди.

Суд 24 январгача танаффус эълон қилди.

Суд охирида Сардордек ва 3 ёшли ўғли ҳаммамизни йиғлатди. Суд тугагач оиласи билан 2 3 дақиқага кўришишди. Метиндек турган Сардор чўккалаб қолди, фарзандлари ва онаси олдида….
Айниқса ўғли анча эсини таниб қолибди, дадасини жуда соғинган экан, суд биносидан чиқиб кетганимиздан кейин ҳам қўлини бино томонга узатиб, «дадам» деб йиғлашдан тўхтамади.

2 ой… 2 ой мана шундай соғинчда яшаш, Аллоҳ сабр берсин.

Сардордек ўзига ишоняпти, аниқ бу айбларни қилмаганман деяпти. ИншаАллаҳ, Аллоҳ юзини ёруғ қилсин.

Жабрланувчилар аввал бошда 2 та эди, ҳозир 5 та бўлиб қолишибди.

Аллоҳ яқинларига сабр берсин, Сардорбекка қувват берсин.

Ўзига осон, ҳақиқатни, адолатни юзага чиқаришга ёрдамчи бўлсин.




Source

Комментарии 14

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *