Перейти к содержанию

#ДЎСТ • Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! • Чунки ҳаётда доим…


#ДЎСТ

• Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр!
• Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди.
• Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда.
• Манфаатлари тугаган куни эса сени қарғашни бошлашади.
• Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр!
• Чунки ҳаётда ҳар доим ҳам ёмонликка лойиқ бўлавермайсан.
• Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар.
• Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади.
• Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл!
• Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади.
• Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
— Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб?!- дейди.
• Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.
• Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъволаринг йўлида фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки, нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!
• Бу бахтни қўлдан бой берма!
• Зотан бу каби дўстлар тарихда фақат Пайғамбарларга насиб этган ва уларга эса то қиёматга қадар Аллоҳнинг розилиги бўлсин, дейилади.
• Биз Аллоҳни севамиз, шу сабабли Аллоҳни севганларга жонимизни берамиз!

©️ Маҳбубий




Source

Комментарии 10

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *