Перейти к содержанию

#Фикр Бир уйда икки ака-ука яшаркан. Икки ака-уканинг ҳам биттадан мушуги бор э…


#Фикр

Бир уйда икки ака-ука яшаркан. Икки ака-уканинг ҳам биттадан мушуги бор экан. Катта аканинг мушуги ҳовлида ухларкан. У мушукни катта акаси қўшнининг мушуги болалаганда текинга олган экан. Уйдаги сичқонларни тутади, деган ният билан.

Мушукни ветеринарга олиб бориш, ҳар хил мазали таомлар билан қорнини тўйдириб боқиш, ўйинчоқлар олиб бериш хаёлига ҳам келмас экан. Мушук касал бўлса, сичқон тутолмай қолса, эгаси ғаши келиб, тепиб, «эээ, йўқол кўзимдан!» — деб жеркиб ташларкан. Тирикми-ўликми аҳамияти йўқ экан. Ҳа, ўлиб қолса, кўча тўла ҳеч кимга керакмас мушук, деб ўйларкан.

Уканинг ҳам мушуги бор экан. У мушукни ука ёқтириб, «палон пул»га сотиб олган экан. Зерикиб колмасин, деб мушукчасига ўйинчоқлар олиб келиб, ўйнатар экан. Мушукча ҳам жуда чиройли, паҳмоққина экан. Қорни очса, эгасининг оёғига суйкалиб, «мияяяв» деса, эгаси токчадан «Вискас» олиб, ликопчасига солиб бераркан. Ветеринарга олиб бориб, кўрикдан ўтказиб келаркан. Мушукчаси йўқолиб қолишидан ёки касал бўлиб колишидан қўрқаркан. Эркалатиб тиззасига олиб, силаааааб ўтираркан.

Буни четдан кузатиб турган катта аканинг мушугининг ғаши келаркан. Намунча шу мушукни силаб-сийпалайверади? Унақа овкат, бунақа ўйинчоқ. Ўлмаган биз эканмизда, а, ачиган қатиқни ерга тўкиб берса ҳам, тезда раҳмат, деб ялаб оладиган? Огородда ухлаб ҳам, туғаверадиган деркан.

Юқоридаги ичиқора мушуклар ҳам шунақа — рамзий маънода, фақат сичқон овлаш учун олинган, эрига бир тийин қизиғи бўлмаган хотинлар. Ва катта ака тимсолида — хотинига шунака кераксиз, сичқон тутиш учунгина олинган мушукка қарагандек қарайдиган эрлар. Улар хотини туғруқ пайтида ўлиб қолса, бир йил ўтмай, бошқага уйланиб оладиган эрлар.

Аёл-қизларни объектлаштиришга қаршиман, лекин бошкача мисол топа олмадим. Сизнинг эрингизга керагингиз бўлмаган бўлса, ҳаммада ҳам шунақа бўлиши керакми? Яна егингиз келиб туриб, емаганингизни мақтаниб ёзибсиз. Битта лаваш ёки қовунчалик қадрингиз бўлмагани сиз учун нормами? Жуда бўлса, уч марта иккикат бўлгандирсиз. Ўлар жойда бўлса, тушунса бўлади, йўқ нарсани сўраса ҳам тушунса бўлади. Африкадаги булбулнинг кетини қовуриб егим келди, деса-ю эри йўқ деса! Қовун-тарвуз, жигар, сумалак деган нарсалар хакида гап кетяпти!

Интернет замонидамиз. Битта пост ёзиб, қаерда бор, деб сўраса, «нафсига муштласин, бармогини тишласин!» — дейишяпти. Эри қўлим калта, пулим йўқ, пешком кидириб юрибман, бир оёғим йўқ, демади! Конкрет қаерда малина бор деди, билганлар ёзаяпти, кондитерларда бўлади, Алайскийда бор деб. Йўўқ, албатта келиб ўзи қанақа қийналиб чидаганини тилга олиб ўтиш керак!

Ўша чидаганингизни, қаранг, 20 йил ўтиб ҳам унутмабсиз! Ўша ҳолатида эри қулупнай топиб келган аёллар ҳам унутмабди, ёзишибди, маза килиб евоганман, деб! Ҳомиладорлик бошқоронғуси пайтида еган-емаган нарсаси инсоннинг миясида шунақа бир умрга сақланиб қолади!

Кўрдингизми?
Қулупнай егим келди, деганда, эри ва қайнонаси жеркиб берган аёллар ёзган изоҳларни — бу ҳолат миясидан ҳеч қачон чиқиб кетмайди! Ҳар эслаганда, хафа бўлаверади. Буни хотирага эмоционал жавоб дейишади. Ўша савилни топиб келган эрни хотини ҳам ҳар эслаганда, эрини кўпроқ яхши кўриб, ҳурмат қилаверади! Ҳомиладорнинг кўнглига қарасангиз, сизни ҳеч қачон унутмайди, шуни эсингизда тутинг!

Пулингиз йўқ бўлса, ҳеч йўқ ёлғондан бўлса ҳам бир кўчани айланиб келинг, онаси, роса қидирдим, йўқ экан, деб. Шунда ҳам унчалик алам қилмайди бечорага. Ҳеч бўлмаса, қарзга бўлса ҳам, 100грамм олиб келинг, яхшиси. Бииииииир марта ялиниб сўраса, эээ ҳозир қаердан оламан сенга қовунни, бор ишингни қил, деб жеркиманг!

Жамила Умарова

#SukutSaqlama #СукутСақлама #зўравонликкайўқдеймиз #фикр




Source

Комментарии 4

  • Voy erimni har taraflama yaxshi ko’rib kettimey🥰🥰🥰 nima desam bechora (qizil banandan tashqari, sababi eksport qilinmaskan) qolgan hamma narsani izlab kelardi topsa topmasa))). Har xil odamlar borda…

  • Toğri aytasiz boshqorinğulik ham bir ajoyib unutilmas davrda , men tarvuzga boshqorinğu bulgabdim fevral oyida hecqaerda bulmas ekan tarvuz 😋😥 rossa qidirganmiz bundan 13 yıl oldin internet ham bunaqa rivojlanmagan , yahsiki tarvuzlik zivaçka bularkan ushani çaynab yurib tarvuz pishiğiga etib olganman😄

  • Бу ердаям малина воқеаси

  • Эҳҳ, юрагим оғриб кетди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *