Перейти к содержанию

Қирол ўлди, яшасин янги қирол! Назарбоевга яқин кишилар ҳибсга олинишда давом этади. Маҳаллий нашрларда Карим Масимов…


Қирол ўлди, яшасин янги қирол!

Назарбоевга яқин кишилар ҳибсга олинишда давом этади.
Маҳаллий нашрларда Карим Масимовдан ташқари миллиардер олигарх Булат Утемуратов ҳам ҳибсга олингани айтилмоқда. Айтилишича, у ҳибсга олинган ва ўз активларининг катта қисмини унга айтилган одамларга ўтказиши керак. Агар у талабни бажарса, мамлакатни тарк этиши мумкин.

Назарбоевнинг 2006-2009 йиллардаги Президент ишлари бўйича собиқ менежери Булат Утемуратов собиқ президентнинг энг яқин одамларидан бири ҳисобланади. Баъзи маълумотларга кўра, у мамлакатдаги энг йирик банклардан бири — ForteBank (активлари бўйича бешинчи), KaR-Tel ва Sky Mobile(Қозоғистон ва Қирғизистондаги Beeline алоқа операторлари) улушлари, RG Gold олтин қазиб олиш, Нур-Султон, Вена ва Москвадаги Ritz-Carlton меҳмонхоналарига эгалик қилади, шунингдек, Қозоғистон Burger King франшизаси эгаси.




Source

Комментарии 4

  • Rossa kambaģal ekan

  • Xuddiki karimov olganda uni yaqin odamlarni parda ortidagi odamlari mirziyoyev hukumatga kelganda qamoqga olingan edi xozir ham bu yerda shunaqa xolat yuzaga kelmoqda yani manfaatlar toqnashuvi

  • Товба сценарий ҳамма ерда бир хила.
    Эскиси кетади болачақаси яқинлари суради. Янгиси келиб, ҳамма ерни эгаллайди… Тўқаев киёвлари егалаябдимикин))

  • Ўзимиздаги сценарийга ўхшаркан, Мираброр Усмоновниям вафотидан кейин бизнесларни фарзандларидан тортиб олишганга ўхшаб.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *