Перейти к содержанию

Аллоҳга доим ҳамд айтаман. Бу дунёда азиз қилди, у дунёда ҳам азиз қилсин. Ўзимни имконим бўлмаса ҳам, яхшиликларга,…


Аллоҳга доим ҳамд айтаман.

Бу дунёда азиз қилди, у дунёда ҳам азиз қилсин.

Ўзимни имконим бўлмаса ҳам, яхшиликларга, саховатларга воситачилардан қилди, ҳеч бўлмаса, воситачи бўлганим учун ажридан умидворман, иншаАллаҳ Аллоҳ насиб қилсин, саховатлилардан, эҳсон қилувчилардан қилсин, зеро, «Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир.» (Ар-Роҳман сураси, 60-оят).

Гоҳида қандайдир сабаблар билан юрагим сиқилса, шуларни ўйлаб, хурсанд бўламан.

Бугун Риштонлик Дима Қаюм (Дилшод ака Болтабоев) ака бизни туман(Фарғона вилояти, Қўштепа тумани)даги эҳтиёжманд оилалар учун, ҳар бир оилага, 1 тадан яхши, қалин тунукадан қилинган печка, 1 қоп энг яхши кўмир, 1 та пропан газ баллон(каттаси), 1 тадан юмшоқ одеял, жами 50 та оилага, ташлаб кетдилар.

Айтишларича бу Қувайт давлатининг халқаро фонди бўлиб, Дилшод ака орқали Фарғона вилоятига 125(Қўштепа-50, Бағдод-50, Риштон-25) та мана шундай тўплам ажратилибди. 1 тўплам(печка, кўмир, газ баллон, одеял) нархи тахминан
1 500 000 сўм бўлса керак камида.
1 2 кунда фонд эгалари келиб, ўзлари шахсан топширишар экан, иншаАллаҳ.

Аллоҳ фонд эгаларидан ҳам, бунга воситачилик қилаётган Дилшод акада ҳам рози бўлсин.





Source

Комментарии 9

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *