Перейти к содержанию

Зафар Хашимов ўз аккаунтида ёзмоқда: Бугун ҳамма эркакларни табрикламоқда. Гўё …


Зафар Хашимов ўз аккаунтида ёзмоқда:

Бугун ҳамма эркакларни табрикламоқда.
Гўё бу 8-мартнинг муқобилидай.
Раҳмат, албатта, аммо бу Ватан ҳимоячилари куни ва аёллар ҳам бу шарафли ишда кам ҳисса қўшаётгани йўқ.
Биринчидан, Қуролли Кучларда хизмат қилаётган хотин-қизлар бор.
Иккинчидан, тинчлик замонларда Ватан ҳимояси унинг иқтисодиёти. таълимини мустаҳкамлаш, маданиятни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, саноат, хизматлар соҳаси, савдода ишлаш, бўлажак ҳимоячиларни тарбиялаш, дегани. Буларнинг бари инсонларга эзгулик олиб келади ва мамлакатдаги хавфсизликни мустаҳкамлайди.

Шундай экан, барчамиз — аёллар ва эркакларни, байрамимиз билан! Мамлакатнинг барча соҳаларига ҳисса қўшаётганлар, бу сизнинг байрамингиз. Зеро айнан шулар Ватан ҳимояси демакдир.

Байрам муборак!

#SukutSaqlama #СукутСақлама #гендертенглик #фикр




Source

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *