Перейти к содержанию

Нега бизни йўлсозларимиз айни трафик пик вақтида йўлларни таъмирлаш ишларини олиб боради? Бир қанча давлатларда бўлганм…


Нега бизни йўлсозларимиз айни трафик пик вақтида йўлларни таъмирлаш ишларини олиб боради?

Бир қанча давлатларда бўлганман, деярли ҳаммасида кечки пайт ўтган йўлингиз, эрталаб ўтгунингизча янгиланган ёки чизиқлари қайта чизилган ҳолатда бўлиб қолади. Яъни йўлсозлар ишларини тунда, машиналар қатнови кам вақтда амалга оширишади.

Нега бизда шундай қилинмайди?

Айни машина қатнови кўп вақтда ё йўл таъмирланади, ёки йўл чизиқлари чизилади.

Шуни тунги смена ташкил қилиб, деярли қатнов бўлмаган вақтда қилса бўлмайдими?

Қуйидаги ҳолат Наманган шаҳридаги ҳолат.

Ўзи Наманган шаҳрида қатнов кўп. Айниқса мана шу расмдаги Вилоят Ички ишлар бошқармаси атрофидаги йўллар доим тирбанд бўлади. Камлик қилгандек айни ҳамма кўчада эканлигида, ҳамма тушликдан ишга, уйга қайтаётган вақтда, соат 14⁰⁰ лар чамаси, узундан узоқ тирбандлик қилиб, хотиржааам пиёдалар йўлкаси чизилмоқда. 50 метр масофага ками 10-15 дақиқа вақт кетди адашмасам.

Барака топгурлар, шуни тунда, қатнов йўқлигида қилса бўлмайдими?




Source

Комментарии 6

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *