Перейти к содержанию

Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирларига таклиф! …


Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирларига таклиф! Ҳозирги замонда ўқитувчиларга катта имкониятлар яратилганки,хоҳ у мактабда,коллежу-техникум ёки институт бўлсин ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишади.Онлайн ўқишми ёки анъанавий ўқишми барчасида ўқитувчи электрон дарсликлардан ва интернет маълумотларидан фойдаланиши мумкин. Лекин шу ерда бир нарсага эътибор қаратишимизга тўғри келади,яъни ҳар бир фан хонаси(синф)ни ва ўқитувчини компьютер техникаси билан таъминлаш чекланган ва бунга жуда катта маблағ талаб этилади.Мен Канадада малака оширганимда улар чамамда бунинг ечимини топишган,яъни бир хонани компьютер техникаси билан тўлиқ жиҳозлашган. Бу синф хонасида комьютер,проектор,экран ҳамда телевизор мавжуд. Ва бу хонадан навбат билан фан ўқитувчиларининг фойдаланиши йўлга қўйилган,яъни биринчи дарс математика,иккинчи дарс рус тили,учинчи дарс тарих,тўртинчи дарс жисмоний тарбия.Бу мисол тариқасида тавсия этилаябди. Таълим жараёнини худди шундай тарзда ташкил этсак ўқитувчи ҳам дарсга яхши тайёргарлик кўради ва ўқувчи ҳам қисқа муддатда катта ҳажмдаги маълумотларни ўзлаштириш имкониятига эга бўлиб ўқитишнинг сифат-самарадорлиги ошади.






Source

Комментарии 1

  • Илтимос таклиф берманглар, Яна бу иш укитувчиларни ойлиги дан кетади йигди йигди билан,
    Тинчгина хаммаси уз холича когани яхши,
    Тепадан буйрук кеса мактаб директорлари укитувчиларга сочади. Яна укитувчи уз куни узига колади.
    Укитувчини ойлиги ошди, у булди, бу булди деймизу халиям 1 мл ойлик оладиган устозлар тикилиб йотибди кани айтингчи 1 мл оила тебратса буладими, еб ичишдан ортириб, коммуналка, бола чака, кийим кечак, йул крадан ортармикин

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *