Перейти к содержанию

Оталар! Акалар! Қизингизни, синглингизни турмушга беришда эътиборли бўлинглар. Хозир тасодиф сабаб қўшни тумандаги би…


Оталар!
Акалар!

Қизингизни, синглингизни турмушга беришда эътиборли бўлинглар.

Хозир тасодиф сабаб қўшни тумандаги бир оила хақида эшитиб қолдим.

Келин ҳам Куёв ҳам ажрашгач, иккинчи турмушлари экан.

Куёв фейсбукда бор бўлса керак, танимайман, фб даги атеистлар тасирида эътиқоди бузилганлардан адашмасам.
Келинни биринчи оиласи бўлмагач, турмушга беришда яхши суриштиришмаган, куёвни оиласи яхшилигига бериб юборишган.
Куёв кўча-кўйда ўзини мусулмонлардек тутар экан, лекин уйда мусулмон эмасман дер экан аёлига.
Аёлига ҳатто намоз ўқиттирмас экан, ўқимайсан дер экан.
Келин содда, қишлоқ қизи, бу гапни уйдагиларига айтишдан истиҳола қилар экан. Ундан ташқари келинни отаси, акаси анча обрўли одамлар бўлгани сабаб, яна ажрашиб уйга бораманми деб, айтолмаяпти экан.

Бу бир муслима учун фалокатдан бошқаси эмас.

Оталар, акалар, аҳлингизни турмушга беришдан аввал, яхшилаб суриштиринг. Куёв қаерда, кимлар билан алоқада, қандай ишларни қилади, топаётган луқмаси ҳалолми, оилага муносабати қандай.

Бўлмаса юқоридаги ҳолатлар сабаб қизингиз, синглингиз азобда қолади, Аллоҳ сақласин.

Келинни ҳам, куёвни ҳам танимайман, тасодиф туфайли воқеадан ҳабардор бўлиб қолдим, қолганларга ўрнак бўлсин деб ёздим. Агар келин ҳам динсиз ёки бенамоз бўлганида, ман учун аҳамиятсиз воқеа бўларди. Лекин бир муслимани бир мунофиқ ибодатларига қаршилик қилаётгани бефарқ қолдириладиган масала эмас.

Эй бадбахт куёв, мободо тролл профилларингдан шу постни ўқиб турган бўлсанг, Аллоҳдан, Аллоҳни шиддатли азобидан қўрқ.

Пс.1. 1 йил аввал ёзилган, лекин ҳозир янада актуаллашган мавзу экан.

Пс.2. Ўша мунофиқ дўстлигимда бор эди. Ҳозир билмайман.




Source

Комментарии 1

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *