Перейти к содержанию

ТОВУҚ ёки ТУХУМ Бир дўстимиз шу саволни кўтариб қолди: “товуқ биринчи пайдо бўл…


ТОВУҚ ёки ТУХУМ

Бир дўстимиз шу саволни кўтариб қолди: “товуқ биринчи пайдо бўлганми, тухумми?” ёинки ҳуқуқий-демократик давлат қуришни ҳукумат бошлаб бериши керакми ёки фуқаролар?

Бу саволга Жорж Оруеллдаги “Онгли бўлмагунларича исён қилмайдилар, исён қилмагунларича онгли бўла олмайдилар” деган машҳур цитатаси орқали жавоб қилиш мумкин.

Қарс икки қўлдан чиқади.

Агарки, бугунги кун ҳукумати таълим ва матбуотга кенг йўл очган экан, айни даврда фуқаролар ҳам ўйғониб, ўз-ўзини намоён этишни бошлашлари зарур. Агарки, ҳукумат йил сари ўйин шартларини ўзгартириб, “кислородни қисиш”ни бошласа, фаол фуқаро бундай торайишга онгли равишда қаршилик кўрсатиши лозим.

Мустақиллигимизнинг илк йилларида Турк бизнесменлари ўзбек бизнесменларини кўп марта “чув тушуришган”. Асли, турк бизнесменлари ўзбекни алдайман деган ниятда келмаган, илло, ўзбекнинг ўша пайтдаги уқувсизлиги ва дунёкўрмаган соддалиги туркларни “алдашга” мажбур қилган. Бу ҳудди ёшлигимизда кўрганимиз “Даҳшатли Бамбр” мультфильмидаги сичқоннинг (халқ) Бамбрга (ҳукумат) “Мени ея қолинг!” деб таппа ташлаб ўлиб берганидаги cценарий каби.

Агарки, янги ҳукумат фуқароларнинг сўз эркинлигига кенг йўл очиб бераётган экан, фуқаролар ҳам аста-секин бир пайтлар қўрқиб кириб олганлари тошнинг тагидан секингина чиқиб сўзлай бошлашлари керак.

Акс ҳолда, йил сари нафақат улар тошбақага айланиб қолишади, балки, ҳукумат ҳам барибир бу очган эшикларимиздан кирувчи кам бўлаяпти дея очилган эшикларни ёпа бошлайди.

Муаллиф: Umidjon Ahunjonov




Source

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *