Перейти к содержанию

Толибон» Ўзбекистон билан алоқалари ҳақида маълумот берди. Аввалроқ Афғонистон Мудофаа вазири Мулла Ёқуб Ўзбекистон ва …


Толибон» Ўзбекистон билан алоқалари ҳақида маълумот берди.

Аввалроқ Афғонистон Мудофаа вазири Мулла Ёқуб Ўзбекистон ва Тожикистонга таҳдид оҳангида мурожаат қилиб, икки давлатдан жами 40 та ҳарбий вертолётларини қайтаришни талаб қилиб, мурожаат билан чиққанди.

«Толибон» ҳаракати Ўзбекистон билан чегарадош вилоятга махсус кучларни жойлаштирганди. Шунингдек, ҳаракат Тожикистон билан чегарага минглаб жангчиларни жойлаштиргани маълум қилинган.

Шундан кейин «техник носозликлар сабаб» Ўзбекистон томонидан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш 60 фоизга қисқаргани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бу воқеалардан кейин Толибон ҳаракати матбуот котиби Суҳайл Шоҳин икки давлат муносабатлари ҳақида маълумот берди.

«Толибон» расмийси авиация техникаси ҳақидаги саволга жавоб берар экан, бу қардош давлатлар билан муносабатларга таъсир қилмаслигини таъкидлаган. У афғон халқи Ўзбекистон билан азалдан яхши муносабатга экани ва бу давлат узоқ вақтдан буён «Толибон»нинг сиёсий раҳбарияти билан яхши алоқа ўрнатганини қайд этган.

«Ўзбекистон Афғонистон халқига бир неча бор инсонпарварлик ёрдами жўнатган, биз бундан миннатдормиз. Мазкур давлат Афғонистондаги мегалойиҳаларни амалга оширишда иштирок этмоқчи. Биз иккаламиз ҳам мусулмон давлатмиз, бир-биримиз билан тинчлик ва биродарликда яшашни хоҳлаймиз. Бу ва бошқа ҳар қандай масалани дипломатик йўл билан ҳал қилишимизга ишонаман», — дейди у.




Source

Комментарии 13

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *