Перейти к содержанию

Уятсиз уятсизлар!!! Кеча собиқ ички ишлар ходими Сардор Отабоевнинг суди бўлиб ўтди. Бу йигитни танимасангиз танитиб …


Уятсиз уятсизлар!!!

Кеча собиқ ички ишлар ходими Сардор Отабоевнинг суди бўлиб ўтди.

Бу йигитни танимасангиз танитиб қўяй. Бу йигит ички ишлар тизимида авж олган соҳта “планвозлик”лар ҳақида видео мурожаат қилиб, тизим камчиликлари, унинг қай даражада буюрократик ботқоқларга ботиб кетгани ҳақида очиқ-ошкора маълумотлар улашган эди.

Мана энди ўзининг собиқ ҳамкасблари унга нисбатан битта ҳам эмас, бешта ҳам эмас, сал кам 7 та моддани бўйнига илиб қўйишибти.

Уят!!!Уятээээ!!!! Прокурор ҳам пихини чиқариб, боригача тиқиб олибти ўзиям!! Адолат истаб, тизимдаги ноҳақликларни йўқ бўлишини истаган битта фуқарога ҳам шунча модда қўясизларми? Виждонинглар борми ўзи? Сизларни ҳам шу миллатдан бўлган она туққанми? Ёки бошқа миллат етимхонасидан сақлаб олиниб, халқни кўзини ўйиш учун олиб келтирилганмисизлар? Адолат қилинглар!!! Қилолмасанглар, марҳамат қилиб бошқа адолат қила оладиган номзодларга бўшатиб қўйинг ўрнингизни!

Вилоят прокуратура тизими шунча ҳуқуқбузарликлар, давлат ерларини “задним число” қарорлар билан ўзлаштиришлар, қурилиш-тендер соҳасидаги талон-торожлар, бюджетдаги миллион долларларга тенг ўғирликлар қолиб, адолат истаб чиққан битта ҳимоясиз фуқарони сазойи қилиши, қонунда қўйилиши мумкин бўлган ҳамма моддани қўйиб, яна судда гердайиб ўтиришига қойилим,бору!!! Адолат ҳимоячиси бўлса, мана шунақа бўлсунда!! ҚОЙИЛ сизга ўртоқ Хатамов!!! Бизда бори қайда бор яна!?




Source

Комментарии 6

  • Bizda xechqchon sòz erkinligi bòlmaydi bundaylar kòp xaqiqatni aytadiganlar lekin qòrqadi

  • Бола увол булди,
    Болага нисбатан адолатсизлик килинди.

  • Sizni ham chaqirmapman.
    Kelasi safar vaqtingiz bòlsa, siz ham keling sudga

  • Нега кукркмайди конундан булар илгари союз пайтида бир тийн учун ун йил камалган хозр чинега айбларини очсанг камашади булар

  • Ха бази прокурор ва тергов ходимларига к,ойил,куриниб турган хак,ийк,ий жиноят ишини хатто оддий фук,аролар хам билиб турсада,акахонлар ёки кал акахон тазйииг-и ёки билимсизлиги ок,ибатида арзимаган болалар уришига к,уйган статъя к,уяди..Айрим айбсиз адолатпарварларга унта саккизта статъяни к,алаштириб ташлайди..улар к,онундан ташк,ари хам уйида статья ишлаб чик,арамикина деб уйлаб к,оласан..Халк,ни буг-зига етди азиз куч ишлатар тизимлар,Худодан к,урк,инг..айримлари..

  • Бир сўз билан итдан тарқаганлар дейилса, итнинг ҳам орияти келса керак….

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *