Перейти к содержанию

ЎҚИТУВЧИЛАР МАҲБУСЛАР ЭМАС Ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар фаолияти юз…


ЎҚИТУВЧИЛАР МАҲБУСЛАР ЭМАС

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар фаолияти юзасидан билдирилаётган таклифлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Шулардан бири ўқитувчилар фаолиятини видеокузатув остида баҳолаш таклифидир. Мактаб синфларига видеокамера ўрнатиш масаласи илгари ҳам муҳокама қилинган, бу борада “Мактаблар концлагерь эмас”, сарлавҳали мақоламда видеокамерага қарши фикрларимни айтиб ўтган эдим. Кўпчилик фикримга қўшилган бўлсада, унга қарши чиққанлар ҳам бўлди. Уларнинг иддаоси эса: “Дўконларга, йўлларга, метрога ҳам видеокамера ўрнатилган-ку!”
Ҳа, у жойларга камера ўрнатилган. Негаки, дўконларда ўғирликни, метрода террор ҳолатларини, йўлларда қоидабузарликни жиловлаш учун.
Хўш, ўқитувчининг фаолиятини, эркинлигини, синфга ғайрат билан кирган шижоатини нима учун жиловлашимиз керак экан!
Ахир улар маҳбус эмаску ҳар бир ҳаракатини баҳолаш баҳона назорат қилсак! Миллат келажаги қўлида бўлган устозларни бу тариқада жиловлаш, уларнинг фаолиятига ишончсизлик билдириш миллат тараққиётига рахна солиш, дегани эмасми???
Яқин ўтмишда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг умри далаларда, ҳашар баҳона кўчаларни супириб, бировларнинг эшиги олдидаги ахлат ва ариқларни тозалаб ўтгани, шунга мажбур қилингани ҳеч кимга сир эмас. Оқибатда эса миллионлаб мардикорлар армияси вужудга келди. Ва ҳозир ҳам уларнинг аксарияти Россия, Туркия ва бошқа давлатларда кўча супириб, ахлат тозалаб бировларга хизмат қилаётганини ҳеч ким инкор қила олмайди.
Уларнинг бу ҳолга тушишига асосан моддий шароит эмас, балки онггига, зеҳниятига, қон-қонига сингдирилган ўша даврдаги қуллик психолигиясидир. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг қўлига китоб ўрнига кетмон, қалам ўрнига белкурак, дафтар ўрнига ўроқ тутқазганимизнинг натижасидир.
Энди уларнинг елкасига офтоб текканда синфларга камера ўрнатиш, баҳолаш баҳона ўқитувчилар ва ўқувчиларни назорат қилиш таклифи киритилибди.. Бу эса ўша давр сиёсатидан бешбадттар оқибатларга олиб келиши, тепага бир, тўрт тарафга бир аланглаб, чўпдан ҳам ҳадиксираб, шивирлаб гапирадиган, қулдан ҳам бадттар, муте бир қавмниг пайдо бўлиши муқаррар.
Афсуски, бундай мудҳиш оқибатларни, келажакда мутеликка маҳкум, маҳбус каби итоаткор, келажакдан умидсиз, мардикорларданда бешбадттар қавмнинг етишиб чиқишини ҳеч ким ўйламаяпти.
Агарда бу таклиф қабул қилинадиган бўлса Конституцияга ҳам ўзгартиш киритиш лозим бўлади. Инсон ҳуқуқлари, шахс дахлсизлиги бўйича халқаро нормаларга ҳам,демократияга ҳам тупуриш керак бўлади. Агарда мана шундай таклифлар тагида бизнес ва манфаатлар ётган бўлса, ўзбекчага тушунмасангиз рус тилида, керак бўлса барча тилда яна бир бор айтишга мажбурман:
“Любая бизнес хороша!”. Но этот бизнес не должен ограничивать права и свободу человека и не должен оказывать отрицательное влияние в особенности будущее подрастающего поколения и учителей…
УНУТМАНГ: Миллатнинг тикланиши ҳам,тараққиёти ҳам,унинг келажаги ҳам ўқитувчи-устозлар қўлида! Уларни жиловлашга ҳаракат қилманг. Зеро, улар маҳбуслар эмас!!!

Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист. Хоразм.


Source

Комментарии 27

  • bugungi kunda oʻqituvchini oʻquvchilardan himoya qilish kerekligi nuqtasidan qaren.

  • Ўрнатса ўрнатаверсин. Ўқитувчининг қўрқадиган жойи йўқ. Яхши ўқитувчи хар бир дарсга пухта тайёрланиб, дарс вақтини бекорчи сарфламайди. Кейин айрим қоидабузар ўқитувчи дарсига халақит берувчи ўқувчилар таноби тортилармиди.

  • Яна битта галамис,халк душманини таклифи,гояси булса керак.Мутасаддилар кузингизни очинг.

  • Хакикат учун керак

  • Камера қўйилиши керак ва мактабнинг ички тартиб қоидаларини бузган ўқувчига ҳам, ўқитувчига ҳам қўлланилувчи жавобгарлик меъёрлари аниқ хар иккисига ҳам қўлланилиши керак. Дарсга халақит берган ўқувчилар ҳам жавобгарликка тортилишини билиши керак

  • БИРИНЧИ УРИНДА ХОКИМЛАР КАБИНЕТИГАААА….

  • Урнатаверсин. Ким уни куриб чикиб бахолайди? Яна 100 минг ходим елланадими? Бахолашга лаекатли 100 минг ходим. Ташаббусларни татбик килишдан олдин уларни амалга ошириш имкониятини чамалаб курилмайдими? Баъзи ташаббусларнинг эшагидан тукими киммат, айримларини амалда куллаш техник жихатдан имконсиз, бошкалари шунчаки самарасиз.
    Оддий мисол, мактабда бир укувчи пулини йукотиб куяди. Тахминий йукотган вактини билмайди. Энди уша ходисага аниклик киритиш учун 5-6 соат кайдларга термулиб утириш керак.
    Укитувчи фаолиятига бахо бериш учун эса, нафакат термулиш, балки уни анализ килиш, хулосалар бериш, хисоботлар ва шунча иш кейин тахланиб ётади.

  • Uqituvchini muhokama qilgancha 1 soat kelib darsni utsin keyin bilishadi uyda utirib olib hammasi gapirishni biladi. Uzi bolasidan bezor nima qildi uqituvchi ugirlik qil dedimi,yo qulingga miltiq olob davlatga xoin bul deb urgatdimi? Uqituvchiga yoposhgancha bolasiga tarbiya bersin.

  • Энг аввало рахбарларнинг хонасига камера урнатиб онлайн курсатиб куйишсин ишларни.

  • Бош вазирдан тортиб хокимлар хоналарига урнатишсин уша камераларини халк курсин Ким Нима иш килаетганини.

  • Аввалги устозлар болани кере буса каттик тегиб укитгани учун олимлар куп буган, хозир эса каттик тегиш тугур сал гапини тонини кутарса дарров урушгани боради ота онаси устозни устидан арз килиб, хеч бумаса ушалар ни тинч куйинглар устоз отенгдек улуг дейиладию, аслида итданда паст назарда караладиган буп колди бу касбга, шунинг учун эркак устозлар деярли комади.

  • Укитувчилар ва шифокорлар манфатлари бирламчи куйилмаса шу юртнинг ешлари соглом булмайди

  • Фозил инсондан жамият учун фойдали ва адолатли фикр чикади. Тескарисини хамма тушунди…

  • Бу ерда ўқитувчи кўксига боди камера ўрнатиш ҳақида эмас, синф хоналарини кузатиш камераси устида кетаябди. Замона талаби , ҳеч бўлмаганда юқори синфларни кузатиш керак …

  • Озчилик булса-да укитувчи мехнатини юракдан хис киладиган инсонлар бор, шунисигаям шукур. Хакикатдан хам камерани пулига укувчилар учун керакли булган жихозлар, замонавий доска ва телевизора олинса жуда савобли иш булади.

  • Синфхоналарга камера урнатиш шарт ва зарур. Бу замон талаби айникса 7 чи синфдан кейин

  • Nega shu kamera mavzusini topganlar shu pullarga sinflarga aqlli doska, kompyuter yoki proyektor qoʻyishni oʻylamaydi.

  • Здравствуйте, мадам и сэр, к новому 2022 году наша кредитная организационная структура собирает кредитные предложения с процентной ставкой 3%, которые могут помочь всем честным людям, которые в этом нуждаются.

    WhatsApp: +33745585721

    https://wa.me/+33745585721

  • Ўқитквчидан бошқа кимга кучи етади буларнинг… Онангни…

  • Мавзудан ташкари фикр. Камерани богча болница ва хусусий ошхонларнинг овкат ва салатлар тайёрлайдиган жойларига куйиб барчасини марказлашган холда СЭС га улаш керак. СЭС ходимлари масофадан видеокузатув оркали назорат килиб туришса фоторадар дек мана шундан халкимизни саломатлигига жуда катта фойда келтирган булади

  • Xozirgi kunda Maktablarga va Unversitetlarga va yo’llarda xamma joyga kamera qo’ysa yaxshi bo’lardi faqat boholash uchun emas sababi notanish kimsalar jinoyatlar tartibsizliklar va boshqa ishlar sal kamayardi yoki aniq bo’lardi

  • Назорат Вазирлигини очсин энди шу бахона

  • СИНФ ХОНАЛАРИГА КАМЕРА ЎРНАТСА ХАММА УЧУН ҚУЛАЙ. 1-ЧИДАН ЎҚУВЧИЛАР УСТОЗИГА НОҲАҚ АЙБЛАР ҚЎЯОЛМАЙДИ.
    2-ЧИДАН ОТА -ОНАГА ФАРЗАНДИНИ НОЖЎЯ ИШЛАРИНИ ИСБОТЛАБ БЕРИШГА ОСОН БЎЛАДИ.
    3-ЧИДАН УСТОЗ СИНФДА ҚАНДАЙ ДАРС ОЛИБ БОРИШ ЖАРАЁНИНИ БИЛИБ ТУРИШ УЧУН ЗАРУР.
    ФАҚАТ ЎЗИНИНГ БИЛМИДАН ВА ХУЛҚИДАН ЧЎЧИЙДИГАН ЎҚИТУВЧИ, КАМЕРАГА ҚАРШИ ЧИҚИШ МУМКИН. ЎЗ КАСБИГА СОДИҚ ВА КУЧЛИ БИЛМГА ЭГА ПЕДАГОГЛАР КЎП, УЛАР ХЕЧ ҚАНДАЙ КАМЕРАДАН ҚЎРҚМАЙДИ.

  • hafa bulmangku hozirgi urta maktablardagi holat 0 ga teng nima biron ayip ish qiladimi uqituvchilar shaffoflik kerak

  • Videokamera qo‘yilishi kerak. Ularning dars o‘tish jarayoni masalan meni qiziqtiradi. Bir ikkita o‘qituvchidan ko‘nglim to‘lmasa asosim yo‘q ularni ayblashga, yo o‘qimayapsan, deb farzandimni ayblashga. Shunday vaziyatda videokamera yaxshi. Baribir zamonga qaraydigan bo‘lsak bu yaxshi samara beradi

  • Ayni vaqtda maktab hovlisi va karidorlariga kamera qo‘yishni o‘zi kifoya qiladi deb oylayman. Asosiy e‘tiborni moddiy texnika bazasini rivojlantirish, eng asosiysi yangi MAKTABLAR qurishga qaratish zarur. Barcha Maktablarda 1 smenali o‘qishni joriy etish kerak. Buning uchun yangi maktablar kerak bo‘ladi.

  • Камера кузатуви остида ўтилган дарс фонограмма айтган қўшиқчининг, ашуласига ўхшаб қолади, ўз жонлилигини йўқотади ва минбардаги мазмунсиз, қарсак учун ўқилган маърузага айланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *