Перейти к содержанию

Андижоннинг Farukh, Ж.С (исмлари ўзгартирилган) ва қолган блогерлари хақида; Андижонда қайси блогерларни танийсиз деб п…


Андижоннинг Farukh, Ж.С (исмлари ўзгартирилган) ва қолган блогерлари хақида;

Андижонда қайси блогерларни танийсиз деб пост жойлагандим, кўпчилик жавоб ёзишга қийналиб, деярли танимасликлари аён бўлди. Қандай қилиб Андижон блогерларини танимаслик, билмаслик мумкин? Ахир Андижонда блогерлар симиданку? Уларнинг хатто ўз телеграм гурухлари хам бор. Барча матбуот анжуманлари, пресс турларда фаол қатнашадилар, ёритадилар. (Каминани хам қўшишганди, икки маротаба блогер эмасман деб чиқиб кетгандим, қайта қўшиб қўйишаверди, охири учинчи маротаба қўшмасликларини қаттиқ илтимос қилиб гурухларини тарк этдим).

Хеч ким буларни танимаса, билмаса, булар нимани, кимга ва қандай ёритади? Буларни фикри халқ учун сариқ чақалик ахамиятга эга бўлмаса? Демак бу ерда қандайдир хатолик бор. Хокимият тизими нега қилаётган ижобий ишларини халққа кўрсата олмаябди? Хатолик ўзларидан блогер ясаб олган Farukh, Ж.С (исмлари ўзгартирилган) ва бошқаларда эмасми? Булар жамият фойдаси учун бирон иш қилмагани учун балки жамият хам буларни танимас? Тахлилий материаллари борми буларни?

Андижон блогерларида бир нарсани кузатдим. Зиёфат бўлса деярли барчаси йиғилади, лекин ўзларини сафидан кимдир мушкул холатга тушса деярли барчасини зарурат иши чиқади.(3-4 таси мустасно).

Olimjon Haydarov тўғри фикр билдирганди. Андижонда блогерлар йўқ деб. Хар қалай мен хам тахлилий мақола ёза оладиган, халқ учун оғриқли долзарб муаммоларни кўтариб чиқадиган блогерни билмайман. Журналистлар бор.

Хокимият тизимига бир нарсани таклиф қилмоқчиман. Пресс тур ташкиллаштирса, Республикада халқ таниган билган, турли худудларидан блогерларни таклиф қилиш керак. Улар икки вилоятдаги холатни кўриб билиб, плюс минуслари билан ёритиб, керак бўлса таклифлар хам беришлари мумкин. Яъни ўз вилоятида қилинган ишни Андижонда хам қўллаш мумкинлиги, ёки акси. Тажриба алмашинуви бўлади. Бундан жамият хам ютади. Мисол Bahodirkhon Eliboyev Андижондаги марказий шифохонага келиб, кутиш биноси ва фуқаролар учун яратилган шароитларни кўриб, Фарғона марказий шифохонада нега бундай шароит қилинмагани хақида фикр билдирди. Фарғона мутасаддилари олдида ушбу муаммо кўтирилса, бундан Фарғона халқи учун хам манфаат бўлади.

Ха айтмоқчи, Асакада битта Отабек деган блогер бор. Сал дадилроғи шу бўлиб турибди. Хозирда Андижондаги ўзларини блогер деб юрганларни асл юзларини оммага очиб бермоқчи. Шу кунларда бошлаб қолади, постларини улашиб тураман. Халқ Дарди телеграм гурухидан ўзингиз хам кузатишингиз мумкин. Отабек деса дарров каминани тушунманглар, Отабек Хамидов фамилияси. Ома бир нарсани ушласа, охирига етадиган инсон.


Source

Комментарии 19

  • Москва дан қайтган Отабек Нуритдинов билан ҳозирги Отабек Нуритдиновни ер билан осмонча фарқи бор.

  • Отабек Хамидов жуда зуур инсон.Бу блогерни хамма яхши танийди.

  • Халк’нинг дардида эмас шекилли да улар акам

  • Фаргонада хам Самарканд каби блогерларнинг исмлари бир хил 😅

  • Аслида бу ҳақиқат гап лайк ёки ўзига эътибор талаб қилишда эмас хайронман бирлашиш ошқазон ғамида бўлиб қолган биргина бу соҳада эмас. Агар жамоа аҳл бўлса танқид ва таклифни тўғри қабул қилиб дастурхон учун эмас ҳақиқатдан ҳам каттами кичикми мушкул тушган вақтда елкама елка туриш тўғри деб ўйлайман куни кеча Отабек Хамидов ни суди бўлди кўрдим группани иноқлигини шаҳсан ман группада йўқман балким бу фикрларни билдиришим нотўғридур нима бўлганда ҳам шаҳсий фикримни билдирдим))

    Ассалому алайкум!!!

  • Сиз келтирган холат бошқа вилоятларда хам мавжуд. Хокимият учун блогер, халқ учун хеч ким улар. Ўзларини ўзлари алдаш билан банд. Таклиф ўринли берилган. Тадбирларда боқилган блогерлар эмас, холис блогерлар қатнашишлари керак.

  • Хоким бува бозорда гу́ш Неччи пул деб бозорда юрганини аши блогер Ла чикарганми

  • мени иккови отабекларга хурмат чексиз мен купини таниман лекин бир сумлик поцда курмадим муаммо гапирсам кочади ОЛЛОХ БАРЧАНИ МУШКУЛИНИ ОСОН КИСИН УЗИДАН БЛОГЕР ЯСАБ ОЛГАНЛАРГА ИНСОФ БЕРСИН

  • Отабек Нуритдинов
    Яшанг, ҳамма жойга хўроз бир хил қичқиради дейишадию, Қаршида ҳам шунақа. 🤣🤣🤣

  • Meni ham druzyangizdan chiqaribsiz

  • Xafa boʻlmang men ham sezmayman blogerlarni, balki mendan boshqa hamma tanir, oddiy xalq tanimayotganday goʻyo (balki menga shunday tuyular) blogerlar oʻz kruglaridagina mashxurday……

  • Андижонлик мен таниган блогерларни ҳаммаси Анжан президентини ҳамду сано қилишдан бўшашмайди. Шунинг учунам уларни ит ҳам танимайди, Анжан президенти ва уни ҳокимиятидагилардан бошқа.

  • Андижондан Отабек Хамидов ва Ахмаджон Мадаминовни яхши танийман.

  • Анжанлик блогерлардан кура Анжанлик троллар таниклирок. Сизни химоя килиш жараёнида ман шахсан хужумга учраганман.

  • Elyorbek Xolmirzayev таклифга қандай фикрдасиз?

  • Андижонда депутатларни қамаб қўйишдику блогерликка қўрқишар. Мажлисга киришда телефонимизни ноқонуний олиб қўйди дегани учун.

  • Ачиб кетган блогерлар.
    Ютубда 10 та аъзоси бор бўлса бўлди.
    Айримлари бева бечоралардан, касаллардан пул олиб.
    Ўша 10-15 кишилик ютиб каналига бечорани видео мурожатини кўйиб пул ишлаётган блоғерлар ҳам сероб.
    Касалларни номидан телеграм каналлар очиб пул ишлаётган блоғерлар ҳам сероб.
    Ўта кўп…

  • Сизни постингизга одамлар фикир билдирмаса Андижондаги блогерлар фикри сарик чакалик ахамиятга эгамас деганими, хеч ким уларни танимайди деганими, одамларни сизни постизга ёзилган тугрироги ёзилмаган комментарийлар асосида хулоса килябсиз тушунмадим? Жамиятга фойдали иш килмаган деб хулоса килиш тугрими сизни постингизга хеч ким комментарий ёзмаса? Кечирасизу сизни постингиздаги комментарийлар Андижон вилоятидаги блогерлар фоалиятини рейтинг жадвали эмас шекилли, сизни постингизга комментарий ёзилмаса Андижон блогерларини айби йук шекилли, яна билмадим, хамма узи тугрисида бошкаларни фикрини сураб суруштирса яхши буларди узини постини комментарийларида.

  • Янгиси чиқибди » Фарғоналик блогер»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *