Перейти к содержанию

Ассалому алайкум. Синглим деб ардоқлаган АКАЛАРИМ! Опам деб иззатлаган УКАЛАРИМ!…


Ассалому алайкум. Синглим деб ардоқлаган АКАЛАРИМ! Опам деб иззатлаган УКАЛАРИМ! Ғурури осмондан баланд МАРДЛАРИМ! Сарвар ЙИГИТЛАРУ,
ўктам ЎҒЛОНлар! Ҳаммангизни байрам билан табриклайман! Танингиз соғ, умрингиз узоқ бўлсин!!!

Йигитнинг юзини ёруғ эт Оллоҳ,
Ёри бўса илсин яноқларига.
Қурол тутишидан асрагин,э воҳ,
Ёр сочи ўралсин бармоқларига.

Йигитнинг қаддини букмагин Оллоҳ.
Ғурури бошидан баландда юрсин.
Эркакнинг юзига тик қараш гуноҳ,
Ҳалоли Ҳаводек таъзимда турсин!

Ерларда қолмасин йигитнинг сўзи,
Сазаси ўлмасин, эгилмасин бош.
Атодан бошланган ҳаётнинг ўзи,
Эркак сиймосида эмасми Қуёш!

Йигитнинг омадин бер,беравергин,
Мардларни мақташдан бенасиб этма.
Дунёда биронта эркак зотини,
Аросат йўлида қолдириб кетма.

Биз опа бўлайлик, хох сингил, хох ёр.
Асло тўкилмасин тиргакларимиз.
Уларсиз дунёда бизга нима бор?
Омон бўлсалар бас эркакларимиз!!!


Source

Комментарии 9

  • ташаккур

  • Рахмат кўўп яшанг умрингиз узоқ жонингиз соғ бўлсин насиб қилса тез кунларда қайтади

  • Rahmat chiroyli so’zlar uchun

  • Рахмат сог булинг

  • Самимий тилаклар учун катта рахмат !

  • Жудаям зур табрик булибди байрам муборак

  • Самимий тилаклар ун ташаккур,сог булиииинг

  • Рахмат. Ё Рабб, бизларни хам мукаррама, фозила, окила опа-сингилларимизу кизларимиз, аёлларимизу ва хаётдаги энг азизларимиз оналаримизнинг корига ярайдиган бировларга хор килдириб ку́ймайдиган чинакам ЭРКАК бу́лишлик бахтидан мосуво килма!!!

  • Рахмат опа.сизга шу самимий тилаклар,ниятлар ,сизга соглик умрингиз узооооок ,фарзандларингиз полковник булсин

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *