Перейти к содержанию

#Афғонистон Афғонистонни Маймана шаҳрида ҳукумат(асоси пуштунлар бўлган Толибон ҳаракати) ва маҳаллий ўзбеклар орасидаг…


#Афғонистон

Афғонистонни Маймана шаҳрида ҳукумат(асоси пуштунлар бўлган Толибон ҳаракати) ва маҳаллий ўзбеклар орасидаги муносабат тобора мураккаблашиб бормоқда.

Аввалроқ маҳаллий ўзбеклар Толибон томонидан 3 аёлни ўғирлаганликда айбланиб қўлга олинган қўмондонларини қўйиб юборишни талаб қилиб, намойиш уюштирилаётгани ҳақида хабар қилгандик.

Толибон вазият юмшагани ҳақида айтаётган бўлсада, аслида аксинча, вазият чигаллашмоқда. Намойишни бостириш мақсадида Толибон ҳудудга қўшимча куч ва бронетехника ташлаган, лекин қуролланган ўзбеклар қаршилигига дуч келган. Натижада Толибон томондан 6 нафар, намойишчилар томонидан 2 нафар ҳалок бўлганлар бор.
Шаҳарда намойишлар давом этмоқда.

Толибон томонидан яна бир этник тожик бўлган дала қўмондонининг ҳибсга олингани ҳақида ҳам маълумотлар бор эди. У ўзбек жамияти билан зиддиятни бартараф этиш ва Алямни озод қилиш учун воситачи бўлиши керак эди.
У нима сабабдан ҳибсга олингани номаълум.

Вазият яна бир бор шуни кўрсатадики, Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин ҳам мамлакатда кескинлик сақланиб қолмоқда.

Муайян шароитларда бу ҳатто гуруҳ тарафдорлари ўртасида ҳам зўравонлик авж олишига олиб келади.

Манба: Directorate 4




Source

Комментарии 4

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *