Перейти к содержанию

Имом Абул Ҳасан Шозилий тариқат пешвоси бўлишларига қарамай, бой эдилар ва чирой…

Имом Абул Ҳасан Шозилий тариқат пешвоси бўлишларига қарамай, бой эдилар ва чиройли кийинар эдилар.
Дарвишлардан бири, у зотнинг қимматбаҳо кийимларини ушлаб кўриб, савол берди: «Эй имом, Аллоҳга ибодат қилинадиган кийим шунақа бўладими?».

Имом жавоб қилдилар: «Эҳ нодон!
Менинг бу кийимим менга одамлардан беҳожат эканимни нидо қилади. Сенинг кийиминг эса, сенга одамларга эҳтиёжинг борлигини нидо қилади», дедилар.



Source

Комментарии 2

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *