Перейти к содержанию

Уятсиз уятсизлар!!! Кеча собиқ ички ишлар ходими Сардор Отабоевнинг суди бўлиб …


Уятсиз уятсизлар!!!

Кеча собиқ ички ишлар ходими Сардор Отабоевнинг суди бўлиб ўтди.

Бу йигитни танимасангиз танитиб қўяй. Бу йигит ички ишлар тизимида авж олган соҳта “планвозлик”лар ҳақида видео мурожаат қилиб, тизим камчиликлари, унинг қай даражада буюрократик ботқоқларга ботиб кетгани ҳақида очиқ-ошкора маълумотлар улашган эди.

Мана энди ўзининг собиқ ҳамкасблари унга нисбатан битта ҳам эмас, бешта ҳам эмас, сал кам 7 та моддани бўйнига илиб қўйишибти.

Уят!!!Уятээээ!!!! Прокурор ҳам пихини чиқариб, боригача тиқиб олибти ўзиям!! Адолат истаб, тизимдаги ноҳақликларни йўқ бўлишини истаган битта фуқарога ҳам шунча модда қўясизларми? Виждонинглар борми ўзи? Сизларни ҳам шу миллатдан бўлган она туққанми? Ёки бошқа миллат етимхонасидан сақлаб олиниб, халқни кўзини ўйиш учун олиб келтирилганмисизлар? Адолат қилинглар!!! Қилолмасанглар, марҳамат қилиб бошқа адолат қила оладиган номзодларга бўшатиб қўйинг ўрнингизни!

Вилоят прокуратура тизими шунча ҳуқуқбузарликлар, давлат ерларини “задним число” қарорлар билан ўзлаштиришлар, қурилиш-тендер соҳасидаги талон-торожлар, бюджетдаги миллион долларларга тенг ўғирликлар қолиб, адолат истаб чиққан битта ҳимоясиз фуқарони сазойи қилиши, қонунда қўйилиши мумкин бўлган ҳамма моддани қўйиб, яна судда гердайиб ўтиришига қойилим,бору!!! Адолат ҳимоячиси бўлса, мана шунақа бўлсунда!! ҚОЙИЛ сизга ўртоқ Хатамов!!! Бизда бори қайда бор яна!?




Source

Комментарии 28

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *