Перейти к содержанию

Шавкат Мирзиёев: ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобла…


Шавкат Мирзиёев: ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади. Давлат раҳбари ҳоким ёрдамлари ҳақида ҳам гапириб ўтди

«Янги йилдан бошлаб 9 минг 309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлади ва уларга кўмак бериш учун вазирликлардан 300 нафар ходимлар хизмат сафарига юборилди.

Эндиликда ҳоким ёрдамчилари, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, аммо шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланади.

Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтириш.

Бунинг учун, ҳоким ёрдамчилари бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги ва ҳисоботлар билан ‘кўмиб ташламаслиги’ лозим.

Бунинг учун жорий йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия ажратилади (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм)», — деди давлат раҳбари.




Source

Комментарии 3

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *