Перейти к содержанию

Яйловларни халққа беринг… Агар адашмасак, ҳозирда Яйловлар ҳақидаги қонун лой…


Яйловларни халққа беринг…

Агар адашмасак, ҳозирда Яйловлар ҳақидаги қонун лойиҳаси Президентга имзога киритишга тайёрланмоқда. Ёки бўлмаса, имзога киритилган бўлиб, бизнинг фикрларимиз Президентгача етиб боришга улгурмаса ҳам керак.
____

Яйловларни халққа (аҳолига) берилса, халққа ҳам, давлатга ҳам фойдаси жуда катта бўлади, деб ўйлаймиз.

Шундайлар борки, ҳеч қанча чорваси бўлмаса-да, минглаб гектар яйлов ва аслида йўқ бўлган чорвасига озуқа етиштириш учун ўнлаб гектар сувли ер майдонлари ажратилган.

Худди шундай қўмита, ширкат, фермер хўжаликлари, ёки корхона ва ташкилотлар ҳам бор.

Стастистика ҳисоботини текширилса, ўнта мол ё киритилган ҳисоботга ёки йўқ

Бугунги кунда чорва фермер хўжалигининг кўпчилиги чорвасини боқишда жиддий муаммога дуч келаётгани, яйловлар ажратилмаганлиги сабабли қиш ойларида очликдан ҳар куни 5-6 тадан қўйлари нобуд бўлаётганлиги ҳолатлари кўплаб учраб турибди.

Аммо, шундайлар ҳам бор экан-ки, қонун бўйича белгилаб берилган ҳақини талаб қилиш у ёқда турсин, ҳатто оддий қилиб муаммоси борлигини айтишга уялади. Ваҳоланки, давлат худди шундай одамлар, яъни ҳақиқий ёрдам берилиши лозим бўлганларни қидираётганлиги ҳам рост.

Бир чорвадор бор, минглаб қўйи бор. Пандемия даврида доимий равишда шахсий пулидан (қўйларини сотиб) одамларга бепул ун, озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам тарқатган. Қўйлари зотдор. Ўша ҳудудда унинг чорвасидан зўр чорва бўлмаса керак.
Энди буни қаранг: шу одамнинг минглаб қўйи бор, аммо шу қўйларга озуқа, ем-хашак экиб оладиган ери йўқ.

Адашмасам, чорванинг ҳар бир боши учун қанчадир миқдорда яйлов ва ем-хашак учун ҳам қанчадир сувли ер берилиши керак. Аммо, бу одамнинг ери йўқ.

ТАКЛИФИМИЗ: яйловларни маҳаллий чорвадорларга моллари сонига мутаносиб ҳолда, яъни статистикадаги ҳисоботига қараб ажратиб бериш.

Бунда давлатнинг ютадиган тарафлари:

Биринчидан, чорвадорга яйлов керак бўлса, ҳеч қаерда ҳисоботда кўрсатилмаган моллари сонини кўрсатишга мажбур бўлади.

Иккинчидан, ҳар бир чорва учун йиллик белгиланган маълум миқдордаги солиқ тўловлари тўланади.

Учинчидан, масалан яйлов ажратилса, 500 чорва статистикада кўрсатилса, яна бир ишчи ўрни — чўпонлик лавозими бўлади. Ҳам ишчи ўрни яратилади, ҳам бир киши ойлик олади, ҳам давлатга солиқ тушади.

Тўртинчи ва энг асосийси: чорвадор яйловга эга бўлганидан рози, давлатга ҳам янги ишчи ўрни ва шу билан бирга солиқ тўлови кўпайишига сабаб бўлади




Source

Комментарии 24

  • Yaylovlarni . Foydalanish mumkin bo‘lgan yerlardan hududi qarab bog‘ uzumzor giyohlar ekilsa . Ularni qayta ishlansa juda ko‘p ish o‘rinlari yaratilardi manimcha 🤔

  • Хукумат ўзиям еб, халққаям едиришши билиш кере. Бабир емасдан иложи йўқ хукуматти

  • Халқ қашшоқласачи. Ким бой бўлади.

  • ЭХ ХОЗИР БИР ПУЛДОР КАРИНДОШ ВА КУДАЛАР ЯЙЛОВНИ СОТИБ ОЛИБ ЧУПОН ВА КУЙ , КУЗИЛАРНИ ЯЙЛОВГА ПУЛ ТУЛАТИБ УТЛАТИШГА РУХСАТ БЕРИШАДИ . У ХОЛДА ГУШТНИ НАРХИ ИККИ БАРОБАРГА ОШАДИ .

  • 5 йилда узбек халки кашшок килиб булдила хаммаси курук гап. Узбекистонга бошка довлатдан . Призидент куйилса шунака узбек халки кийналиши мумкин Эди булага гап ожиз билиб туриб халки нафратини синавоти

  • Зомминда битта кариндошига 260 куй олиб бериб булдим хаммаси курук гап

  • Долзарб мавзу, мана айни вактда 1кг кепак 3000 сум, 1кг ун 2800 сум. Унни пишириб нон килиб бериш афзал булиб колди, лекин ун топиш хам муаммо. Самон пресс 20-25 минг сум, беда пресс 35-40 минг сумга чикди. Халкни асосий катлами чорвасига ишониб кийналиб яшаяпти.

  • Бизда давлат бой, жуда куп бойлигимиз бор, лекин, халиям халк кашшок! Нега шунака, урток президент?

  • Соликлар отни калласидай буб кетдику, каердан халк бой буларкан🙄🙄🙄

  • Негадир фақат тепадагилар бой булиб кетяпти. Яқинда битта хабарни эшитиб қолдим, энергетикани битта каттакони янги йилни мехмонлар даврасида утказиш учун катта уй қурдирибти. Ховлида фонтан. Зали мани уйимдан узун.

  • Узлари егунча халккаям беришсин.

  • ЯЙЛОВДА КУЙЛАР КУЗИЛАЙДИ ,
    КАРОКЧИЛАР УНИ ТОЗАЛАЙДИ .
    ЧУПОНЛАР КИРДАН КАЕН КОЧМОКДА ,
    ФЕРМЕР ЧУКУР ХАЕЛГА БОТМОКДА!!!…

  • Хамма бойликларни каттаконлар чунтагига солса, иктисод хамда сиёсат манаполиялаштирган ва карупциялашган булса одий халк умуман бой булолмайди, хулоса килинг бу холатда качон давлат бой булади? Карупция ва манаполия билан хакикатда курашмаса давлат хамда халк буткокдан ва кашокликдан умуман чиколмайди.

  • Яйлов аллакачон тепадаги амалдорлар томонидан узлаштириб булинганку, киру-адрлар хатто кум-ялингликлар хам. Бир текшириб куринглар… Хамма жойни эгаси бор.

  • Хозирча фақат харомхўр амалдорла бой бўвоти. Одий халқни бўйнига Ўзбекистон олган қарзлари илиниб, хар хил солиқ турларини йўлаб топишвоти ўша амалдорла.

  • Yaylov uchun ham soliq. Yangi Soliqiston Strategiyasi

  • Amaldorlar boy bolsachi🤦‍♂️

  • хозир шу мақолни тескариси…

  • яйловлардан ташкари ахоли зич жойлашган худудларда фермерларга 1000 га ер берилмасдан халлкка хам йиллик солигини олдиндан тулаш шарти билан ярим еки йигирма беш, кизгонишмаса бир гектардан ер берса, хам мол куй бокишарди, хам экин килиб бозорга олиб чикишарди, натижада гушт нархи арзонлашарди сабаби халкда мол хол булар эди. Иккинчи томони иш урни яьни кишлок жойларида ахоли узини узи банд этиш муаммоси кисман ечилар эди. Хозирда эса шахарда яшайдиган купчилик бойлар ерларни минг гектарлаб олиб бог килиб олишган. Теплица килишган. Факат узим булиш дегани эмас. Бу давлатда хамманинг хакки бор. Иссикхона кураетган уша бойлар шунчалик ишбилармон экан, сув бормайдиган ерларда томчилатиб сугориш тизими оркали иссикхона куришсин. Богни хам сугорилмайдиган ерларда томчилатиб сугориш системаси оркали килсин. Ушанда тан берайлик. Ахоли зич жойлашган худудларда ерларни эгаллаб, ураб олиб бог еки иссикхона кураетган бойваччалар, озрок инсоф ва диёнатни уйготиб кузингизни очиб, уша кишлок ахлига каранг. Сизнинг туймас нафсингиз туфайли мактабни битирган минглаб ёшлар Россигя кетишаяпти. Улиб келишаяпти, минглаб илмга чанкок келажагимиз, ота-онасининг корин гамини зурга эплашаётганини куриб дамини ичига ютиб куяяпти. Хали бир кун бу жабрни хам жавоби бор. Аслида ота-бобоси кун куриб келган ерларни эгаллаб олишингизнинг узи хиёнат.

  • Унда биза нега тескарисини кивоммиз?🤔🤔🤔

  • Ерни дехконларга бериш к.к, дехкон билади нима экишни. Кичкина завод фабрикаларни кишлокларга куриш керак эди. Свет газни хам кишлокга бериш к.к эди, шунда йигит — кизлар кетишмас эди, биз 10- 15 йилда бойиб кетардик. Порахурларни кулини кесиб, отмагунимизча бизни бойишимиз кийин. Оллох инсоф берсин. Хали хам Кеч эмас, хеч булмаса болаларимиз, невараларимиз курсин яхши Хаётни

  • Уйма уй юриб ҳалқни муаммоси билан шуғулланишни айтган эди. Афсуски бирорта муаммо сўраб еелган мард чиқмади. Муаммо айтсанг қочади. Ҳар битта қарордан қора ҳалқ эмас амалдор гумашталари унимли фойдаланиб келмоқда. Ҳалқни дод фарёди коментария ва плстда оддий сафсата бўлиб қолиб кетаяпти.

  • Халк рози булиши учун растомошкани очинг кейин халкаяам йордам керакмас узини узи эплайди ушанда кашок колмайди хозир узларинг халкни кийнаяапсилар миляарт миляарт пул ажратиш керак эмас растамошка очилмаса хеч качон халк яахши яашамайди

  • Ерга эгалик ҳусусида ҳар бир жамият адолат билан иш кўрмаса, оғир оқибатларга олиб келади, асосийси тенгсизлик, табақаланиш, адолатсизликлар бир кун ҳалқни қўзғолон қилишгача олиб боради. Ба’зи адолатпарвар давлатларда аллақачон ер масаласини ҳар бир ҳудуд аҳолиси жон бошига тенг бўлиб бериб анча адолатли ҳал қилган, натижада ер билан боғлиқ коррупция ва тенгсизлик барҳам топган. Ўзб.нда ҳам шундай йўл тутса нима ҳалақит беради, бу нимаси кластир деб яна янгича монополист ташкил этилиб, бир туманнинг ерини бир кишига берилиши адолатданми.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *