Перейти к содержанию

ҒИРРОМЛИК МАҲСУЛИ (Путин ҳақида) Путин шахсияти ва Кремл сиёсатига турли томонд…


ҒИРРОМЛИК МАҲСУЛИ (Путин ҳақида)

Путин шахсияти ва Кремл сиёсатига турли томондан қараб баҳо бериш мумкин.

Ўзимнинг чуқур ўрганишим натижасида тўпланган фикрларимни сизларга айтиб ўтсам, ўйлайманки кўпчилик учун қизиқ бўлиши мумкин.

Тарих ва сиёсатдан озгина хабардор бўлганлар хулосаларимни маъносини тушунади деб ўйлайман. Қани бошладим. Хуллас СССР ва АҚШ ўртасидаги совуқ уруш 90-йиллар бошида Собиқ иттифоқ парчаланиб кетиши билан якун топди.

Шу вақтда Владимир Путин КГБнинг махсус зобити сифатида Германияда хизмат олиб боради. СССРда юз берган сиёсий ўзгаришлар ҳар қандай одамни психологик оғир аҳволга солиши табиий эди. Собиқ иттифоқ раҳбариятидаги сотқинлик, унинг таркибида давлатларнинг мустақил бўлиши Путинни руҳан аламзада ҳолатга келтиради. АҚШга душманлик кайфияти унда ортган бўлса, МДҲ давлатларига нисбатан (эътибор беринг) хоинга нисбатан муносабат унинг онгида шаклланган.

Маълумки, жаҳон сиёсатида бирон бир даврнинг ташкилий тузуми енгилса, мағлубиятни тан олган давлатгина ўзини қисқа муддатда тиклаб олган. Бунга жаҳон урушини бошдан ўтказган Германия, Японияни яққол мисол қилиб кўрсатса бўлади. Сиз айтишингиз мумкин, бу давлатлар АҚШнинг назоратида деб, аммо у ердаги аҳолининг яшаш тарзи кимни назоратида бўлмасин бошқалардан кўра яхши эканлигини биламиз.

СССР парчалангандан сўнг Россия Путин иқтидорга келгандан бошлаб жаҳон ҳамжамияти асосан Ғарб билан яна дўстона бўлмаган муносабатга ўта бошлади. Бунинг асосий сабаби ҳам юқорида айтиб ўтган аламзадалик кайфиятига боғлиқ ҳолатдир.

Бугунги кунга қадар Россия ва ғарб ўртасида бундай яширин уруш давом этмоқда.

Энди МДҲ давлатларига нисбатан Путиннинг сиёсатига баҳо берсам. Путин учун МДҲнинг барча мустақил давлатлари СССРдан ажралиб чиққан хоинлар ҳисобланади. Расмий Кремлнинг сиёсатида ёки россиялик сиёсатчиларда ҳам айнан ушбу давлатларга нисбатан паст назарда қарашни учратиб турамиз. Бир сўз билан айтганда Россиянинг ташқи сиёсати том маънода бутун жаҳон ҳамжамиятига аламона қарашга йўналтирилган.

Ўзаро ҳамкорлик ва тенг шерикчиликка асосланган икки томонлама алоқаларни ўрнига Россия одатда таҳдид, босим ва қўрқув билан муносабатларни йўлга қўйишни маъқул кўради. Ўз манфаатлари олдида истаган вақтда иттифоқни бузиши ҳам мумкин.

Хўш, Путиннинг бу куйга ким солди?! Лўнда қилиб айтганда, тарихнинг сиёсий ғирром ўйинлари уни шундай бўлишга мажбур қилди.

АҚШ қандай бўлмасин унинг бошқаруви ва ташқи сиёсати узоғи икки муддатлик Президент сайловида ўзгариб туради. АҚШ ҳам ўз шерикларига ғирром ўйинлари қилади. Аммо янги Президент сайланиши билан музокаралар ўтказилиб ечимлар топилади. АҚШ билан дўст бўлган Жанубий Корея, Япония, Европа иттифоқи, Канада ва бошқа давлатлар аҳолисининг ҳаёт тарзига баҳо беришни ўзи кифоя.

Россия бир хиллик асосида ташқи сиёсат олиб бориши уни кундан кунга жаҳон ҳамжамиятида ёлғизлатиб қўймоқда…

Ўзбекистон ташқи сиёсатда аввало Марказий Осиё, сўнгра Россия, Хитой, АҚШ, Туркия, Европа иттифоқи ва бошқа давлатлар билан тенг ҳуқуқли ҳамкорликни йўлга қўйиши тараққиётимиз гаровидир!

Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!




Source

Комментарии 9

  • Путинни шахсиятини чукур урганишдан кура, яхшироги бориб ишиззи кисезчи! Хаммага фойда буларди.

  • Путиннинг рухшуноси эдингизми, ёки Россияга ишлашга борганда сухбатини олдингизми. Сиз шуни хам айтингчи, фейсбукда макталиётган «олийхиммат, адолатли» хокимларнинг вилояти (тумани) Республика микёсида нима учун илгорлаб кетмаяпти,
    Жавоби оддий, кузбуяма лик, миллатимиз иллати шундаки, айбимиз булса кимгадир пул бериб узимизни олкишлатамиз ёки олиш учун олкишлаймиз, кимдир биздан олдинлаб кетса игво таркатамиз. Хатоларимизни (рахбарлар) тан олиб уругчиликка бархам берилмаса, Путиннинг олдига кетишга купчилик тайёр

  • Барибир укимайди, курмайдику дебми, роса осилишдида шунга, узимизда муаммо колмади шекилли…

  • Госдепдан канча акча олдингиз заказ учун?))

  • Бошкаларни оркасини кавламасдан у́зингиздаги муаммоларни хал килишга урининг,эскиларнинг гапи бор олдин у́зинга бок кейин ногора кок,салкам 7 миллион у́збекни оила а’золари билан бокаяпти ва колган 1 миллионни у́китяпти,инсофли бу́лайлик.

  • Жуда чуқур кириб кетибсиз воқеаларга.

  • Ички муоммаларни хал килиш тугрисида гапирсагиз яхши буларди.

  • Узимизникиларниям Путинни танкид килгандек именной танкидлаганингизда ана унда сизни оригинал ватанпарвар дердим, хозир гаплар низ пуфак шиширишдек гап

  • Путин шахсиятини тушунишни хохласангиз архив материалари керак булади. Гарб бн сиёсий тарангликка сабаб афсуски Путинни принципиаль сиёсий карашлари эмас. Мутлако янглиш Хулоса.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *