Перейти к содержанию

125 млн доллар ҳавога учадими? Нур-Султон дунё харитасидан йўқолиши мумкин Қозо…


125 млн доллар ҳавога учадими? Нур-Султон дунё харитасидан йўқолиши мумкин

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрини қайтадан Остона деб номлаш учун имзо тўплаш бошланди. Бу ҳақда KazTAG хабар берди.

Қайд этилишича, тегишли петиция Интернетда пайдо бўлган. Ҳозирда петицияга 80 минг киши қўл қўйган. Муаллифларнинг таъкидлашича, пойтахт Нур-Султон номи одамлар томонидан салбий қабул қилинади, кундалик ҳаётда аҳоли аввалги номидан фойдаланади.

“2019 йил март ойида Қозоғистон Республикаси Президентининг фармони билан мамлакат пойтахти номи Нур-Султон деб ўзгартирилди. Ушбу қарор ижтимоий тармоқларда ва оддий одамлар ҳаётида салбий қабул қилинди, ҳозирча кундалик ҳаётда фақат аввалги ном қўлланилади. Жамоатчилик фикрига кўра, Қозоғистон Президенти, ҳукумати ва парламентидан мамлакат пойтахтини аввалги номига қайтаришни сўраймиз”, дейилади мурожаат матнида.

Шунингдек, муаллифлар Қозоғистоннинг барча шаҳарларидаги обиқ Президент Нурсултон Назарбоев номидаги кўчаларга “мамлакат давлатчилиги, бирлиги ва мустақиллигини таъкидловчи” нейтрал номлар беришни таклиф қилмоқда.

“Масалан, Олма-отадаги Назарбоев шоҳ кўчаси “Республика проспекти” деб номланиши мумкин”, дейилади мурожаатномада.

Айтиш жоизки, 2019 йилда Қозоғистон пойтахти номини Остонадан Нур-Султонга ўзгартириш тахминан 125 миллион долларга тушган.

Маълумот учун, 2019 йилда мамлакатни 28 йил бошқарган Назарбоев истеъфога чиққач, ўша вақтдаги Президент вазифасини бажарувчи Қосим-Жомарт Тўқаев парламентга пойтахтга Биринчи Президент номини беришни таклиф қилганди.

https://qalampir.uz/n/53345




Source

Комментарии 27

  • Ақлли одам шу нарсалар барибир ўзидан кейин ўзгаришини биладику

  • Афсус!

  • Шунча килган хизматлар бир тийин булди.Нафсини тия олмаганни куни бир келиб шундай булиши тарихдан маълум.

  • Маълум эди. Жомарт бўладими энди?

  • Целиноград-Акмола-Астона ва нихоят Нур-Султан-…?!

  • Ток,айзор!!!!👍🏾👍🏾👍🏾

  • Shavkat Mirziyoev oqibatli ekan O’tib ketsa ham oqibatni unutmadi

  • 2 Та хукумдорликдан унумли фойдаланганишда демократия боларди, тахт учун ракобат. Худди ривожланган давлатлардгидек, Демократлар ва республикачилар (АКШ), либераллар ва консерваторлар (Буйук британия). Лекин улар 1 та диктаторни 2 чисига алмаштиришди, кошни давлат диктатори ердамида. Бу дегани кайси диктатор, уша кушни давлатга купрок давлатини сотса, уша мамлакатда ягона диктаторликни саклайди..

  • Да его уход позорней чем Горбачевский!

  • Нафсим қурғур балодир,
    Ҳар кўйларга салодир.
    Назарбаевнинг қариндошлари ҳамма пуллик жойларни эгаллаб олган экан. Мана шунинг оқибати. Лекин шунда ҳам бизлардан яхши яшашаяпти. Демак бизникилар ямламай ютиб юбораётган кўринади.

  • Тукайстан! Йук, ухшамади. Жуда хунук

  • Бобойни оркасидан хамма нарсани учираябдику.

  • Ё товба ана ибрату мана ибрат!

  • Эссиз халкига килган хизмати

  • Худо жазосини берсин хамма нарсани жавоби бор канча кон тукилди битта бобийчага

  • Янги Қозоғистон бўладими энди

  • To’g’rida. Hamma makon o’zining eski yani birinchi nomi bilan jarangdor.

  • Hamma shunaqa qilaversa hozirgi Berlin Gitler deb nomlanishi kerak edi yoki Dehlini Gandi deb nomlash kerak bo’lardi

  • Bizning prezidentga tan berish kerak,hech qachon yomonlamadi yoki provokatsiya qilmaydi,boshqasi bo’lganidami?… U esida yaqin kishini Sharоf Rashidov qanday bulg’angani,yomonlangani vafotidan keyin(Sh. Rashidov 1983 yıl 4 noyabrda vafot etgan). Namangandagi men o’qigan institut shoxko’chasi I. Karimov prospekti haliyam Shu nomda. Uning yaqinlari ta’qib qilinmadi,hotirjam kelib ketib yurishibdi,o’zlariga tegishli hamma narsa qo’llarida saqlanib qolgan. Shavkat Mirziyoyev haqiqiy mard inson.

  • Пойтахтни ёки бирор жойга ўз номини бериш бу ғирт саводсизик ва ақли заифликнинг белгиси. Ақли ва фикрига ярашасини олди

  • Ўзи шахарни номлаганда бир бобой айтганди, тириклигингда шахар бўлдингми, энди ё номинг чиқади, ё … чиқади деб

  • Давно пора

  • Нимага халигача берилаётган маблағларни очиқлик йўқ , Хаммаси кимга қанча кетгани аниқ бўлади-ку… Тадбиркор кимнинг уруги дарров аниқлаштирилган..махаллага ажратилаетган пулларга ачинаяпман яна буларни хам ютиб юборишмаса.. жазо, моддаларни кучайтирмай бу ишларни амалга оширмаслик керак эди. Бу тўймасларнинг 80-90% рахбарликка турибди.. буларни хаммасини тозалаш зарур..

  • Тинчгина улиб кетганда шунака шармандалик бумасди

  • Бу бошқаларгаҳам сабоқ бӯлиши керак

  • Шартмиди шу даражада шарманда булиши?

  • Хамма айб Тукаевда булган эканда,шундай ахмок таклиф хам киритадими? Халк бн маслахатлашмасликни окибати бу.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *