Пастда санъаткор Дилором Каримова билан суҳбатни бўлишдим. Опа чуқур илм ва мушоҳада эгаси эканларига гувоҳ бўлдим. Фикрларининг теранлигига, уйғоқ эканларига амин бўлдим. Суҳбатни тинглар эканман, мамлакатимиздаги бошқа зиёлилар; ёзувчи, шоир ва санъат ҳамда жамоат арбоблари ҳам ана шундай дадил чиқишлар қилишлари кераклигини ўйлаб қолдим. Ана қўшни қозоқ мамлакатида жамоатчилик Россиянинг агрессорлик сиёсатини қоралаб чиқмоқда. Ҳатто сенатор ва ҳукумат аъзолари ҳам ўз фикрларини билдиришмоқда. Ҳозир уйқу ва ғафлат пайти эмас. Ҳушёрлик ва бедорлик замони.
Шунинг учун халқимизнинг тушунчаларини тўғирлаш, сиёсий-ижтимой онгини ошириш ва рус шовинизми хатарларидан огоҳлантириш мақсадида жамоатчилик вакилларини фаол бўлишга чақираман. Мустақиллик мафкураси самарасиз бўлгани исботланган бугунги кунимизда, миллатимизни бирлаштирадиган ва давлатчилигимизни мустаҳкамлайдиган ғоя ва мафкуралар муҳокамасига муносиб ҳисса қўшишга чорлайман. Бунинг учун Azon.uz, Azon.tv лойиҳалари минбар бўлишга ҳозир!
Source
Siz ayting ustoz qo’ldan kelgancha bu borada yelkadosh bo’lamiz
Дилором Каримованинг дадаси ҳам жадидчилардан бўлган адашмасам
Alloh rozi bo’lsin ustoz jasoratingizga qoyilman Alloh hifzida saqlasin