Перейти к содержанию

#ХУШХАБАР “ҲАЖ – 2022” ДЕЛЕГАЦИЯСИ САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ЖЎНАБ КЕТДИ Бугун, 3 …


#ХУШХАБАР

🕋 “ҲАЖ – 2022” ДЕЛЕГАЦИЯСИ
САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

✈️ Бугун, 3 май куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

🔹Ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари ҳаж амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар. Шу йил январь ойидан бошлаб фуқароларимизнинг Умра зиёратига боришлари қайта йўлга қўйилди ва қисқа вақт ичида 35 мингга яқин юртдошларимиз умра амалларини бажариш имкониятига эга бўлди. Яна бир хурсандчилик – бу йил муборак Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун имконият пайдо бўлгани Аллоҳ таолонинг яна бир марҳаматидир.

✅ Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2022” мавсуми бўйича расмий баёнотида, жорий ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.

📝 Ўзбекистон делегацияси ушбу сафар давомида “Ҳаж – 2022” мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиш режалаштирилган.

🤲 Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан ҳаж мавсуми бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин ҳаж ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ.
Ҳақ таоло ушбу сафарни хайрли қилсин, мана шундай шарафли ва масъулиятли вазифада Ўзбекистон делегациясига куч-қувват ва муваффақиятлар ато этсин.

©️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

• Аллоҳ таолонинг байтини зиёрат қилиш барчамизга насиб этсин!
• Омин!




Source

Комментарии 13

  • 10000 та бўлсин!

  • DOMLA JIZZAXGA QACHON TASHRIF BUYURASIZ JAVOB BERIB QUYSEZ YAXSHI BULARDIDA ???

  • Аллох рози бўсин.

  • Shu nematni ko’ralmayakkan trollar xam bor.

  • Musannif Adham

    Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси раиси муфтий Нуриддин қори Ходиқназаров ва халққа зиёндан бошқаси тегмайдиган, халқ тўлаган солиқдан бола боқиб, унга қарши қарорлар чиқарадиган Дин ишлари бўйича қўмитанинг раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги делегация ҳаж масаласида музокара ўтказиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетибди: https://t.me/muslimuzportal/28357

    (Бу «самимий таъриф» муайян шахсга эмас, айнан бутун бошли ташкилот – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага қаратилган. Шу қўмита ёпилиб, бутунлай йўқ бўлиб кетса, жуда хурсанд бўламан. Буни қайта-қайта айтишдан чарчамайман.)

    Шунча одам Саудия Арабистонига иш билан кетган бўлса, Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳаж масаласида айнан Диний Қўмита ва Диний Идора бошчилигида қилиб келинаётган катта зулм ва ҳақсизлик – квоталарнинг ўта кам берилиши муаммосига чек қўйиладими? Зеро, Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги аксар аҳолиси мусулмон бўлган мамлакатларга ҳар 1000 фуқарога 1 та ўрин беради. (Буни 2014 йил июнда ўша пайтда муфтий ўринбосари бўлган Абдулазиз Мансур «Озодлик»ка берган интервюсида тасдиқлаган: http://www.ozodlik.org/content/article/25434836.html)

    Шунда Ўзбекистон ҳар йили камида 30 000 (ўттиз минг), одатий ҳолда эса 35 000 (ўттиз беш минг) дона ўрин (квота) олиши керак. Ҳар ҳолда 35 миллион аҳолига эга мамлакатмиз.

    Бизникилар эса «Э, бунча ўринни нима қиламиз? Бизга 7 200 та, ҳа, жуда бўлмаса, 10 000 та беринглар етади. Қолганини эплай олмаймиз. Буёқда хавфсизлик («илоҳи») муаммоси ҳам бор – шунча одамнинг Саудияда ҳажда нима қилиб юрганини қандай назорат қиламиз?» – деб аслида ҳаққимиз бўлган квоталарни рад этишади (бу ҳам ўша интервюда айтилган: http://audio.rferl.org/UZ/2014/06/25/fb1c7304-f0b7-45ee-a38b-656c45471910.mp3?download=1).

    Буларнинг касрига эса одамлар ҳажга бориш учун ўн йиллаб навбат кутади, қанчаси кута-кута вафот этиб ҳам кетди.

    Хуллас, диний соҳадаги масъуллар, бўлар энди – ҳаққимизни тўлиқ қилиб берасизларми, ёки Қиёмат куни ёқангиздан тутайликми? Хавфсизлик «илоҳи»ни – асоссиз баҳоналарни тўхтатаверинглар. Барибир, ҳаммани назорат қила олмайсизлар.

  • Амийин, АЛЛОҲ розий булсин сиздан 🤲

  • Allohumma Amin

  • Амин

  • Yoʻllari bexatar boʻlsin

  • Амийн

  • Амийн…

  • Омийн
    Омийн
    Омийн

  • Ziyoratlari qabul bòsin

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *