Перейти к содержанию

Aktrisa Dilorom karimova «O‘lmas polk»ni keskin qoraladi: O‘zbekiston buni butkul unutishi kerak!



Shahnoza Soatova ёзяпти:

Бир тўлиқ ва бўлиқ интервью кўрдим. Сизга ҳам илиняпман.

Актриса Дилором Каримованинг “Кўзгу” лойиҳасига берган интервьюси сўнгги кунлар ўзбек медиаоламида рўй берган энг сифатли ва маърифатли ҳодиса бўлибди.

Агар халқ артисти унвони шу халқнинг юраги ва қиёфасини акс эттириш вазифасини тақозо қилса, Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримова муносиб равишда бу вазифани адо этиб келмоқда. Жуда зиёли, кўп ўқиган, ҳатто роман ёзган актриса!

Интервьюдан иқтибослар (эркин конспект):

“Мен ҳам “Ўлмас полк” да марҳума онамнинг ҳарбий кийимдаги суратини кўтариб чиққим келарди, токи Россия Украинага уруш бошламагунча. Путин мендан шу ҳисни олиб қўйди”

“Ленин айтган: “Бизнинг ишимизни (пролетариат давлатини) фақат рус шовинизми йўқ қилиб юбориши мумкин”. Тарихда бу исботини топди — СССР шу туфайли қулади. Бугун Путин сиёсатини қўллаётган Россия жамияти ҳам айни дардга чалинган.”

“Мен подшоларнинг ишига аралаша олмайман. Балки улар сиёсат талаби билан, тинчлик учун муроса йўлини тутишаётгандир. Бироқ зиёлилар доим ўз ҳақ сўзини айтиши керак”.

Хуллас, интервьюни кўринг, афсусланмайсиз.

https://youtu.be/yaemenIsOLA




Source

Комментарии 2

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *