RE: Sizga Qanday Qizlar yoqadi…

Бунақа кизлани камайиб кетишига сабаб нима? Ким билади?
Йигитлани узиям катта хисса қўшяпти ку бунга. Миллатимизнинг оғриқли нуқталаридан бири шу. Ярим яланғоч холда мактабга, коллежга бориш хозирги қизлар учун одатий холга айланиб бораяпти. Олди ёпиқ кийим кийиб келганларга паст назар билан қарайдиган қизларнинг хам уйда ака-укаси отаси борку. Уйидан чиқиб кетаётган қизлар, сумкасига солаётган пардоз анжомлари билан бирга отаси ва ака-укаларининг шаънини хам жойлашармикан?
Кўчадаги ёш йигитларнинг сухбатига кўп гувох бўламан. «Фалончини ўрадим, тугунчини ўрадим». «Фалончи мени йўқотмаслик учун хамма нарсага тайёр». «Нимаики хохласам хаммасини қилади»… Лекин шу мақтанаётган йигит, айни шу дақиқада опаси ёки синглиси ким билан нималар қилаётгани хақида ўйлаб кўрмасмикан? Ўз оиласининг шаънини химоя қилмайдиган йигит, миллат шаънини химоя қилишига сааал шубхам бор. Эртамизни кимларнинг қўлига топшираётганимизни ўйласам юрагимни вахм босади. Шу йигитларнинг бири билан секииин «сирлашдим». Эртага шу қизни уйингга олиб келгандан кегин қандай яшайсан? Жавоби тайёракан. Мен умуман бу иккаласига ҳам уйланмайман. Хамма таниш билишларим ошна-оғайниларим биладику нималар қилганини бу қизларни… Эй номард. Бу қизларнинг ақли калта бўлса сенинг ақлинг қани? Эртага кимнингдур уйини безаги бўладиган бу қизлар сенинг танишинг ёки қариндош-уруғингга келин бўлмаслигига кафолатинг борми? Шу қизларнинг ўрнида сенинг синглинг ёки опанг бўлмаслигигачи? Ёки сенинг хонадонингни бўлажак маликаси бўлмиш киз сен билан танишгунича неча-неча қўлдан ўтиб… келмаганигачи? Хуллас қизларни шаънини, иффатини сақлаш сенинг ҳам қўлингда. Бунга сен ҳам масъулсан.
Бу гапларим билан хамма бир хил деганиммас. Оила шаънини, миллат шаънини юрт шаънини химоя қиладиган ўғилбола эркакларимиз хам бор. Лекин минг афсуски кўп эмас. Бунга биз ота-оналар асосий айбдор бўлсак ажаб эмас…
Бу мавзу хеч кимни бефарқ қолдирмайди деган умиддаман. Хаммамизни ўзи асрасин.

Be the first to post a comment.

Add a comment