Перейти к содержанию

Записи с меткой «Live»

#live Тармоқда 5 январь куни Олмаотада намойишчилар томонидан ёнғин ўчириш машинаси эгаллаб олиниши тасвирланган видео …

#live Тармоқда 5 январь куни Олмаотада намойишчилар томонидан ёнғин ўчириш машинаси эгаллаб олиниши тасвирланган видео тарқалди. Унда машинаси кабинкасига чиқмоқчи бўлган намойишчиларга қарата ўт ўчириш хизмати ходими “пожарний граната»дан фойдаланганини кўриш мумкин. Source

#Live Олмаота. Толдиқўрғон. 11.01.2022. Бир оиладан 3 нафар: эр, хотин ва қиз дафн этилмоқда. Айтишларича улар ҳарб…

#Live Олмаота. Толдиқўрғон. 11.01.2022. Бир оиладан 3 нафар: эр, хотин ва қиз дафн этилмоқда. Айтишларича улар ҳарбийлар томонидан ўққа тутилган. Кадр ортидан одамларнинг : «Армия шундай бўлиши керакми,улар ўлдириши эмас, ҳимоя қилишлари керак эмасми?» деган овозлари эшитилмоқда… Манба: БАСЭ тг канали Source

Аввалроқ Жамбил вилояти полиция бошлиғи генерал-майор Жанат Сулеймонов ўз жонига қасд қилгани( ўзини отиб ўлдирган) ҳақи…

Аввалроқ Жамбил вилояти полиция бошлиғи генерал-майор Жанат Сулеймонов ўз жонига қасд қилгани( ўзини отиб ўлдирган) ҳақида ёзгандим. Маълум бўлишича, у 5-6 январь кунлари намойишлар вақтида юқоридан келган намойишчиларга қарата ўқ очиш( аҳолини ўққа тутиш) буйруғини бажармаганлиги учун ҳарбий трибунал олдида жавоб бериши керак бўлган. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича ўз жонига қасд қилишга шу ҳолат сабаб бўлган. …

#Live Махсус кучлар аскарлари тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилинган бир неча кишини ҳибсга олди. Улардан …

#Live Махсус кучлар аскарлари тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилинган бир неча кишини ҳибсга олди. Улардан ўнлаб қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва махсус техника мусодара қилинган. Source

#Live Намойишлар маркази бўлган Олмаота ҳокимлиги биноси. Деярли бутунлай вайрон бўлган. Бугундан бошлаб бинони яроқ…

#Live Намойишлар маркази бўлган Олмаота ҳокимлиги биноси. Деярли бутунлай вайрон бўлган. Бугундан бошлаб бинони яроқсиз жисмлардан тозалаб, таъмирлаш ишларига тайёргарлик бошлаб юборилган. Source

#Live Тармоқда Қизилўрдада намойишчилар томонидан хавфсизлик кучларига тегишли махсус КАМАЗ тортиб олиниб, унинг ёрдами…

#Live Тармоқда Қизилўрдада намойишчилар томонидан хавфсизлик кучларига тегишли махсус КАМАЗ тортиб олиниб, унинг ёрдамида намойишчилар махсус тўсиқ ҳосил қилган хавфсизлик кучларини ёриб ўтганликлари тасвирланган видео тарқалди. Source

#Live Тоқаев парламентга янги бош вазирни таклиф этди. Янги бош вазири Алихан Смоилов Токаевнинг ишончли одами ҳисобл…

#Live Тоқаев парламентга янги бош вазирни таклиф этди. Янги бош вазири Алихан Смоилов Токаевнинг ишончли одами ҳисобланади. Токаев ТИВ раҳбари бўлганида у ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. Source

#Live Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида интернет ишлай бошлади. Орда.кз хабар беришича, Нур-Султон, Олмаота, Пав…

#Live Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида интернет ишлай бошлади. Орда.кз хабар беришича, Нур-Султон, Олмаота, Павлодар, Семей, Тараз, Қўстанай ва Қизилўрдада интернет бир ҳафталик узилишлардан сўнг ишлай бошлаган. Шунингдек интернет ВКО, Атирау, Ақтўбе, Чимкент, Талдиқўрғон ва Қарағанда вилоятида ҳам «ёқилган». Source