ҚОНУН & ҚОИДАЛАР

Савол бериш қоидалари:

1. Саволингизга аввал жавоб берилмаганига амин бўлинг! Топа олмасангиз, «қидирув хизматидан» излаб кўринг. Такрорий берилган саволларга жавоб берилмайди.

2. Мавзуни саволингизга муносиб равишда тўғри танланг. Саволингизни қайси мавзуга оид эканлигини аниқлаб, тегишли бўлимга беринг. Бўлими нотўғри танланган саволлар эълон қилинмайди.

3. Саволингизни гўзал услубда беринг. Бунинг учун савол матнини ёзишдан аввал уни зеҳнингизда шакллантириб олингиз.

4. Саволни иложи борича имловий хатолардан холи қилиб ёзингиз. Зеро, берилган саволни нафақат ўзингиз, балки бошқалар ҳам ўқиб манфаатланишлари мумкинлигини ёдда тутингиз. Шунингдек, ҳеч ким кўрмайди, билмайди, деб, беҳаё, бемаъни, ҳамда мантиқсиз саволларни ёзмангиз.

5. Тушунарли савол берингиз. Саволингиз дунё ва охиратга фойда келтирадиган, имкон қадар тушунарли, қисқа ва лўнда, шунингдек узун салом-аликлардан, ташаккурлардан холи бўлсин. Шунда ўзингизнинг ҳам, ўзгаларнинг ҳам, энг асосийси, «Маслаҳатим» сайти масъулларининг ҳам қимматли вақтларини тежаган бўласиз.

6.Ҳар сафар фақат битта савол берингиз. Саволларингиз бир нечта бўлса, янги мавзу очиб, алоҳида савол берингиз. Биттадан ортиқ берилган саволларга жавоб берилмайди.

7.Саволингизга жавоб берилмаса, худди шу мавзуда бошқа савол бермангиз.Жавобга қаноат қилинг. Берилган жавобга далил, исбот, ҳужжат сўралмайди! Жавоб берувчи ҳужжат келтиришни лойиқ топса, буни жавобга киритади.

8. Шунингдек ушбу сайт, фитнага сабаб бўлувчи саволлар, қарши фикр ва мулуҳазалар, бирор шахс ҳақида маълумот оладиган, тортишув ва низолар жойи эмас. Балки, бу сайт одамларнинг манфаатлари учун хизмат қиладиган бўлимдир.

9. Бу нарса ҳақида фикрингиз қандай, кийиниш маданияти ҳақида фикрингиз қандай каби умумий саволлар берманг.

Фойдаланувчиларга қуйидагилар МУМКИН ЭМАС:

1. Ноўрин, қайта такрорланадиган (флоод), ноқонуний, зарар келтирадиган, ҳақоратлайдиган, туҳмат, муаллифлик ҳуқуқини бузадиган, учинчи шахсларнинг нафсониятига тегадиган, одамларни жинси ва миллати бўйича дискриминация қилишни тарғибот қиладиган, инсонсизликни ва ёмонликни кўрсатадиган, диний келишмовчилик яратадиган, ҳақорат ва қўрқитувни ўз ичига олган, фуқароларнинг шахсий ҳаётига зарар келтирадиган, уятсиз, беҳаё ва умумий жамият қоидаларга риоя қилмайдиган ва бошқа шу каби материалларни жойлаштириш ва шу мавзуларга оид суҳбатлашиш, муносабат кўрсатиш;

2. Порнографик маълумотларга эга бўлган материалларни жойлаштириш ва у ҳақда суҳбатлашиш;

3. Қимор ўйинлари ҳақидаги материалларни жойлаштириш ва у ҳақда суҳбатлашиш;

4. Терроризм ва диний экстремизм ҳақидаги материалларни жойлаштириш ва у ҳақда суҳбатлаҳиш;

5. Барча ноқонуний фаолиятга доир материалларни жойлаштириш ёки у ҳақда суҳбатлашиш;

6. Инсонни асабига, нафсониятига ва кўнглига тегадиган фотосуратларни ёки уларга ссилка (линк) жойлаштириш;

7. Ўзбекистон Республикаси қонунига хилоф бўлувчи бошқа сайтларга ссилка (линк) жойлаштириш;

8. Фойдаланувчиларни асабига тегиб уларни жанжалга ёки бошқа салбий фаолиятларга ундаш;

9. Бировни нафсониятга тегадиган изоҳларни жойлаштириш;

10. Муаллифлик ҳуқуқини бузадиган материалларни жойлаштириш;

11. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан тақиқланган бирон материални жойлаштириш

12. Фойдаланувчиларнинг компютер дастурларига хавф солувчи зиёнли кодларни жойлаштириш;

13. Салбий реклама, агитация, тарғибот ва ноқонуний гап ва изоҳларни жойлаштириш;

14. Наркотик воситалар ҳақида маълумот жойлаштириш ва у ҳақда гаплашиш;

15. Мавзуга доир бўлмаган ташқи сайтларга ссилка(линк) жойлаштириш;

16. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид келадиган ҳар қандай маълумотни жойлаштириш;

Сайтимиз хизматларидан фойдаланар экансиз, сиз юқоридаги қоидаларга розилигингизни билдирган ҳисобланасиз.

Ушбу Қонун-қоидаларга риоя қилмаганлар 3 марта огоҳлантирилади ва блокланади.