ДУНЁДАГИ ЭНГ “НОЁБ” ХАЛҚҚА НАСИҲАТ!

Updated on 22.06.2017 in Tarbiya
0 on 22.06.2017

Ажойиб халқмиз, кеча бозорга тушсам гўштнинг нархи 36 мингга чиққан экан. Бугун бир жойда 40 минг деб турибди. Ваҳоланки, дунёдаги мусулмон давлатларида айнан улуғ айём кунларда, айниқса хайит, қурбон хайити кунларида кўп нарсалар текин бўлади, ҳамма ҳимматли бўлиб кетади. Бизда эса аксинча,айнан улуғ соатларда бир-бирини қийнаб бир-бирини шиладиган, норози қиладиган ажойиб мусулмонмиз. Қадимдан шунақа бўлган. Маҳмуд Ғазнавий юртимизга бостириб келганида энг биринчи адолатсиз “мусулмонлар” ўлдирган, айниқса келишволиб, тил бириктириб “нон тугади” деб нарх ошганда сотувга чиқарган, ўйин қилиб ноннинг нархини оширворган нонвойларни филнинг тагига ташлаб, қийнаб ўлдирган экан…
Мен атайлаб сўқим ва бўрдоқи учун йилқи қора боқадиган халқимизни тўғри тушунаман. Лекин, хайитда арзонлаштиришга ярамадикми, қимматлаштирмайлик! Хайит куни одатий кунда 300 сўмга сотган хўрозқандимизни 3 000 сўм қилвормайлик мусулмонлар деяпман! Хайитдан одамни бездирмангалар деяпман!

Loading more replies