Савдоси кўп бозорми дунё? Озоридан тилка пора жон.???

Updated on 09.10.2017 in Tarbiya
0 on 09.10.2017

Савдоси кўп бозорми дунё?
Озоридан тилка пора жон.
Ёки мендан безорми дунё,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!

Тоғдай бардош бормоқда нураб,
Кўк қўйнида руҳим паришон.
Кутавериб бахтни мўлтираб,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!

Армонлардан ўксик юрагим,
Наҳот қадри шунчалар арзон?
Ўзгасига йўқ деб керагим,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!

Баҳоримни айириб мендан,
Куз келмайин бошланган ҳазон,
Хотиралар қўзғаб янгидан,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!

Кетгим келар бу ердан олис,
Ўзгачадек туюлар осмон.
Ҳаммасига қўл силтаб бугун,
Йиғлаяпти кўнглим Аяжон!

Loading more replies