Тўйлардаги исрофгарчиликлар ёхуд «Топганинг тўйга буюрсин»!

Updated on 06.07.2017 in Tarbiya
0 on 06.07.2017

Урф-одатлар, удумлар замон янгиланиши билан янгиланиб бораверади, лекин ўз аслини йўқотмаслиги керак-да! Бундан 25-30 йил муқаддам халқимиз хурсандчиликлари, тўй — маросим, маъракаларини кишилар ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб хонадонларида ўтказардилар. Ҳар бир маҳалла, қишлоқларда халқ тадбирларининг эҳтиёжига етарли ашёлар — қозон-ўчоқ, идиш-товоқ шу каби жиҳозлар маҳалладаги ишончли кишининг хонадонида сақланиб турар, тўй-маросим қиладиган кишига фойдаланиш учун бериларди. Маҳалладаги ҳар бир тадбир оқсоқолнинг рухсати ва белгилаган вақтида ўтказиб, камхарж ва ортиқча исрофгарчиликсиз ўтказиларди.

“Сендан мен камми?” шиори остида бошланиб кетган
маросим-маъракалар шунчалик авжига чиқиб кетди-ки, янги-янги урф-одатларни пайдо бўлганини ҳеч ким сезмай ҳам қолди. Эрлар қалпоғини ёнига қўйиб, аёллар эрнинг юзига термулиб, “Бу нарсалар қаердан пайдо бўлди экааан?…” – дейдилар-у, “Бош ёрилса қалпоқ тагида” шиори билан аввалги шиорни қўллаб-қувватлайдилар. Аҳвол шунчалик кескинлашдики қарзга тўй ўтказиб, қарзга ботиб қолганларида айбни ундан-бунга солиб, ҳар-хил нохушликлар келиб чиқиб, ёш оиланинг ҳаётига зомин бўлаётганлар кўпайиб бормоқда.

Оила муқаддас! Уни авайлаб-асраш, кўз қорачиғидек
сақлашни кексаларимиз ёшларга ўргатиши, ўзлари шу ўринда
уларга намуна бўлишлари керак. Аммо, ҳаммаси буларнинг акси. Ота-она ўзлари қатори оға-инилари олдида обрў-эътиборга эга бўлиш учун йиллар давомида қаричлаб топган бору будини бир кунда совуриб, “мана кўриб қўйинглар” қабилида ҳамманинг олдида ўзларидаги йўқ фазилатни бор қилиб кўрсатгандай бўлади. Иккинчи томондан йигит билан қиз. Улар ҳам ота-оналаридан ўтса ўтади, орқада қолишмайди. Куёв бола тўйга қилинадиган харажатларни
яқиндагина уйланган ўртоғининг тўйидан кам бўлиб қолишидан хавотир қилиб, ота-онасидан яширинча қарз-хавола билан дабдабали кўринишда саҳнада пайдо бўлади. Келин бола ҳам худди шундай. Боз устига келин куёвболага «тўй сайри» учун энг қиммат машина, куёв жўралар ва келин дугоналарига йигирма-йигирма бештача қимматбаҳо машиналар қатнашишини талаб қилади.

Ким ўзарига маърака ўтказишлар кетидан кичик маъракалар катта маракаларга айланиб, янги-янги маросимлар пайдо бўлаётгани кишини ажаблантиради. Тўй қилиш, элга ош бериш аслида кишининг хурсандчилигидан келиб чиқиб, Яратган зотнинг берган неъматига шукронаси учун хайр-эҳсон тариқасида амалга оширилган. Шундай бўлса-ку майли, аммо тўйларимиз шукрона учун эмас, балки орзу-ҳавас учун бўлаётгани ачинарли-да…

Воқейликдан. Тўйхоналарда 500-600, баъзида унданда кўпроқ меҳмонларни чақириб ўтказилаётган тўйлардан кейин ортиб қолган таомлар, масаллиқлар айниқса энг азиз неъмат бўлган нон бурдалари негадир ҳеч кимни ажаблантирмай қўйди.
Исрофгарчилик гуноҳ эканлигини эсламай ҳам қўйдик. Исроф
динимизда қаттиқ қораланган. Бу тўрғисида Қуръони каримда ва Пайғамбаримиз ҳадисларида мусулмонларни огоҳ бўлишга
чақирган кўрсатмалар бор.

“Еб-ичинглар ва исроф қилманглар” (Аъроф 31).

Ҳар-бир ишда меъёр ва мўътадиллик бўлиши зарур. Ана шунда исрофгарчиликка йўл қўйилмайди. Бу икки нарса кишининг ҳавойи-нафсига қўйилган қопқондир. Халқимизда: “Нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан”, деган мақол бежизга айтилмаган. Чунки ҳар-бир нарсани қадрига етмаган киши, керак бўлган пайтда уни тополмайди. Анашу пайтда у ўзганинг мулкига айланган бўлади.
Қуръони Каримда “Исро” сураси 27-оятида Аллоҳ таоло
исрофчиларни шайтоннинг укалари эканини билдириб ўтган.
Дарҳақиқат шайтон Аллоҳ берган неъматнинг шукронасини
қилмагани, такаббурлиги, ул зотга осий булгани учун даргоҳидан қувилди, бўйнига тавқи-лаънат осилди. Исрофчида ҳам санаб ўтилган учта иллат топилади, ношукурлик, мутакаббирлик ва осий булиш. Киши бу учта иллат билан балоланиб, ҳаддидан ошиб кетганини билмай қолади, натижада исрофчига айланади.

Яна бир масала. Қизини узатаётган тараф, яъни, аниқроғи
аёллар тўйда қизини замонавий кўринишда бўлишини хохлайдилар ва талаб қиладилар. Хўш, «замонавий» деганда нима назарда тутилаётгани ҳаммага маълум — ғарбнинг салбий одатларидан бўлмиш келинболанинг очиқ либоси. Аниқроғи, кўкрак, елка, қўл намойишкорона тарзда очиқ кийиниши-ю, тўй саҳнасида келин-куёв ёлғиз ўзлари рақсга тушишларини истайдилар. Аллоҳ таоло аёлга
иффат, ибо, шарму-ҳаё каби бебаҳо неъматини бериб, уни шу
неъматлар ила муҳтарма қилди. Бебаҳо деган сўз кўп
ишлатилади-ю, аммо таҳлили қилинмайди. “Ер устидаги тугайдиган ҳар қандай бойликдан-да қиммат, уни ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайди”, деб таъриф берсак мақсадга мувофиқ бўлса керак. Бу каби “замонавийлар” тўғрисида жуда кўп марта ёзилмоқда, айтилмоқда. Аммо, оммавий маданиятни тарғиб қилаётган, миллатнинг номига қора доғ суртаётган, ўзларини “маданиятли” деб ҳисоблаётган маданиятсизларнинг янги-янги “қонун” лари кўпайса
кўпаймоқда, камайгани ҳали сезилгани йўқ! Нима қилиш керак? деб саволни ўзимизга берамизда, орқада қолиб кетмай деб кетидан қувишни тўхтатмаймиз. Мусобақадаги спортчиларга ўхшаймиз.
Мураббий шогирдини орқада қолишини ёмон кўрганидек,
“замонавийлик” мусобақасиниг мураббиялари бўлмиш “аёллар”
хафа бўлмасин деб эркаклар югургани югурган.

“Яшаш қийин бўлаяпти”, “қачон бу расм-русумдан
қутуламиз?”, каби сўзлар аксарият кишиниг айтадиган гапи. Аслида “қачон бўлади?” деган саволни ўрганадиган бўлсак, бу сўз хозирдан кейинги вақтда бўлишлиги эҳтимолини билдирган сўз туркумига киради. Шунинг учун бу каби миллийлигимизга путур етказаётган ғарбниниг қолдиқлари саналмиш “маданият”дан воз кечишимиз учун “қачон” сўзиниг ўрнига “хозир” сўзини ишлатсак яхши
бўларми-ди?

Loading more replies