Шифокор маслаҳати • Жавоб: Homiladorlik va surunkali tonzillit

Updated on 16.12.2019 in No Category
0 on 13.10.2019

nigina xonim писал(а):
Assalomu alaykum hurmatli shifokor opa. savollarga berayotgan beminnat javobingiz uchun rahmat Olloh ajrini ko'paytirib bersin.
katta farzandimGA B.M.F tashxisi qo'yilgan hozirda yurmaydi eshitadi lekin gapirmaydi aqli zaif. 1chi farzandimdan keyin qonimda torch infeksiya aniqlangan davolanishga ulgurmasdan 2farzandimga homilador buldim 2chi farzandim soglom. hozirda 3chi farzandimga homiladorman. davolanmadim infeksiya uchun. homilam 5oylik. oyimdan utganidan beri meni surunkali tonzillit qiynaydi doim tomog'im va qulog'imda og'riq bor . 3marta davolandim yaxshi bo'lganday bo'lamanu qaytib qo'zg'aydi. Har oy UZI tekshiruvidan o'tib turaman homila rivojlanishi yaxshi deyishadi UZI qiladigan shifokorlar. Yaqinda QVPdan skrining markaziga qon topshirish uchun yo'llanma yozib berishdi qon topshirdim 2haftadan beri javobi chiqmabdi hali . Savolim: agar homilada biror nuqson bo'lsa o'sha qon analizidan yoki UZI tekshiruvlaridan bilsa bo'ladimi? Skrining markazda qilinadigan qon analizidan qanday nuqson va kasalliklar aniqlanadi? Yoki yana biror tekshiruvlardan o'tishim kerakmi? 8yildan beri 1chi farzandimga qiynalaman doim Ollohimdan sog'lom farzand berishini so'rab duo qilaman lekin yuragimda qandaydir qo'rquv bor. tonzillitga qanday chora ko'ray doim qaytalanmasligi uchun? javob uchun oldindan rahmat.

Ва алайкум ассалом. ТОРЧ инфекция билан аввалдан зарарланган онанинг ҳомиласи ҳомиладорлик пайтида янги зарарланган она ҳомиласидан фарқли ўлароқ бу инфекция таьсирида кўпам зарарланмайди . Агарда сиз бу инфекция билан ҳомиладор бўлганингиздан кейин ўткир кўринишда оғриганингизда хавотирга ўрин бўлар эди , сизда у сурункали кўринишда экан ,титрини текширтиринг ,паст чиқса хавотирланмасангиз ҳам бўлаверади иншааллоҳ . Ҳар ой УЗД га тушишингиз ноўрин ! Унинг ҳам кўрсатмалари бор , маьлум муддатда ва маьлум миқдорда …Албатта ,ҳомилада ривожланиш нуқсонлари мавжуд бўлса скрининг текшируви орқали уни аниқлаш мумкин. Скрининг текшируви 2 қисмдан ташкил топган :
1. УЗД текшируви ( одатда 10-13 хафталик муддат оралиғида ўтказилади )
2.Биохимик текширувлар .
Биохимик текширувда олинган қон тахлили натижасида 240 дан ортиқ генетик детерминирланган касалликларни аниқлаш ва истисно қилиш имконияти мавжуд ,улар орасида энг кўп учрайдиганлари : Даун синдроми, Патау синдроми, Эдвардс синдроми, Смит-Опиц синдроми ,хромосома наборларининг бузилиши патологиялари , киндик чурраси ва ҳ.к.лар .
Тонзиллит кўп қайталамаслиги учун мавсумга мос равишда кийининг , совуқ ҳолатдаги ичимлик ва таомларни истеьмол қилманг , ОРВИ касалликлари билан мулоқотни чегараланг , иложи борича одам гавжум бўладиган жойларда кам бўлишга ҳаракат қилинг , сабзавот ва хўл мевалар истеьмолини кўпайтиринг ,поливитаминлардан Витрум Пренатал Форте кабиларни қабул қилинг , антибиотик қабул қилганда ҳар 8 соат ( 3 маҳал ичиладиган тури учун ) ёки ҳар 12 соат ( 2 маҳал ичиладиган тури учун ) принципига қатьий риоя қилинг ва қабул давомийлигига риоя этинг : шундагина инфекция ўчоғини бартараф қила оласиз . Туққанингиздан сўнг физиотерапевтик муолажаларни ( Тубус муолажаси ) олсангиз иншааллоҳ яхши бўлади.
Аллоҳ сизни жисмонан ,руҳан ,маьнан соғлом , салоҳиятли ,солиҳ зурриётлар билан неьматлантирсин ! Амийн !

Статистика: Добавлено Шифокор — 13 окт 2019, 00:42

Loading more replies