Samarqand Darvozaga borib huddi ayollar hammomiga kirgandek bo’ldim

Updated on 22.03.2018 in Tarbiya
1 on 14.07.2017

Болаларни ўйнатгани Самарқанд дарвозага олиб боргандим, узр…у, сал кам аёллар ҳаммомига киргандек бўлдим… Ҳадисдаги «кийинган ялонғочлар», деган жумла ёдимга келди. Эҳтимол, илгарги аждодларимиз бу гапни бизчалик тушунмаган бўлса керак..
Мусулмон эркаклар, ўзбек ўғлонлари қаёққа қарашяпти? Опангиз, синглингиз ё қизингиз бўлса, эҳтимол, маҳрам бўлгани учун сиз унга ёмон назар билан боқмассиз, аёлингиз бўлса, уни кўравериб кўникиб кетгандирсиз, аммо сиз уларни кўрадиган бегона кўзларнинг назарини ҳам ҳисобга олинг, худди ўзингиз бегона аёлларни кўрганда ўзгарганиз каби… Ё аёлингизга, опа-синглингзига йўналган ёт нигоҳлар сизга ёқадими?
Наҳот, аёл-қизларимиз шаҳвоний назарларга шунчалар ўч бўлиб кетган бўлса? Нима, бировларнинг кўзи ўйнамаса, кўнгли жойига тушмайдими уларнинг? Нима учун кўчада бунчалар ечинишга, ноз-карашмалар қилишга ишқибозлар? Зийнатларини кўча-кўйда кўз-кўз қилишдан мақсдалари нима ўзи? Бир нарса десангиз, дилим пок деб бонг уришади. Дили пок одамнинг амали ҳам пок бўлади-ку! Ёки нима қилаётганларини ўзлари ҳам англашмайдими? Бегона назарларни аёллар ҳис этмайдими ё? Аслида муслима аёл маҳрамлари олдида ҳам бу шаклда юролмаса керак? Катталаримиз: «Биз онамизнинг ўмровини ҳам кўрмаганмиз», дейишарди.
Уйланмаган бир йигитнинг гапи эсимга тушди: «Зинонинг ёмонлигини биламиз, лекин қизларнинг кийинишини кўряпсиз-ку, ака, айниқса, ёз келгач, илож қолмаяпти-да».
Мана, мўҳтарама аёллар, сизларнинг «исиб кетишингиз» нималарга олиб бормоқда! Кейин ўғлим айниди, укамнинг бошини айлантиришди, эримни йўлдан урди, деб юрасизлар. Ака-сингил, опа-ука, ҳатто ота билан қиз ўртасида зино урчиб бораётганининг асосий сабаби ҳам шу «иссиқчанлик» эмасмикин?
Эътибор берсангиз, ҳаммаси ўзимизнинг ўзбек аёллари, сўрасангиз, мусулмонман дейишади, шу маҳаллаларимиздан, уйларимиздан чиқиб келишган, бошқа жойдан келмаган, ўзга миллатдагилари бўлса ҳам, ўзбек хонимларнинг олдида ип эшолмай қолган.
Хуллас, манзарани кўриб, бежизга динимиз кийиниш меъёрларини қатъий белгилаб бермаган экан, инсонларнинг ўзига қолса, ҳеч қандай чегара бўлмас экан, деган хулосага келдим ва мусулмон бўлганимизга, мусулмон халқ авлоди эканимизга шукрлар айтдим. Биз кимларнинг авлоди эдиг-у, нима аҳволга тушиб ўтирибмиз?!
Аллоҳим! Эркакларимизга ҳамият, аёлларимизга иффат бер! Ҳаммамизни ҳақ йўлингга ҳидоят қил!

(с) Hasan Al-Muqriy

«Агар Аллоҳ бир бандани ҳалок қилишни хоҳласа, ундан ҳаёни олиб қўяди».
«Ҳаё иймондандир!».

Ибн Можа ривояти

0 on 22.03.2018

Аааа барака топинг. Миллатимизнинг оғриқли нуқталаридан бири шу. Ярим яланғоч холда мактабга, коллежга бориш хозирги қизлар учун одатий холга айланиб бораяпти. Олди ёпиқ кийим кийиб келганларга паст назар билан қарайдиган қизларнинг хам уйда ака-укаси отаси борку. Уйидан чиқиб кетаётган қизлар, сумкасига солаётган пардоз анжомлари билан бирга отаси ва ака-укаларининг шаънини хам жойлашармикан? 
  Кўчадаги ёш йигитларнинг сухбатига кўп гувох бўламан. «Фалончини ўрадим, тугунчини ўрадим». «Фалончи мени йўқотмаслик учун хамма нарсага тайёр». «Нимаики хохласам хаммасини қилади»… Лекин шу мақтанаётган йигит, айни шу дақиқада опаси ёки синглиси ким билан нималар қилаётгани хақида ўйлаб кўрмасмикан? Ўз оиласининг шаънини химоя қилмайдиган йигит, миллат шаънини химоя қилишига сааал шубхам бор. Эртамизни  кимларнинг қўлига топшираётганимизни ўйласам юрагимни вахм босади. Шу йигитларнинг бири билан секииин «сирлашдим». Эртага шу қизни уйингга олиб келгандан кегин қандай яшайсан? Жавоби тайёракан. Мен умуман бу иккаласига ҳам уйланмайман. Хамма таниш билишларим ошна-оғайниларим биладику нималар қилганини бу қизларни… Эй номард. Бу қизларнинг ақли калта бўлса сенинг ақлинг қани? Эртага кимнингдур уйини безаги бўлган бу қизлар сенинг танишинг ёки қариндош-уруғингга келин бўлмаслигига кафолатинг борми? Шу қизларнинг ўрнида сенинг синглинг ёки опанг бўлмаслигигачи? Ёки сенинг хонадонингни бўлажак маликаси бўлмиш киз сен билан танишгунича неча-неча қўлдан ўтиб… келмаганигачи? Хуллас қизларни шаънини, иффатини сақлаш сенинг ҳам қўлингда. Бунга сен ҳам масъулсан.
  Бу гапларим билан хамма бир хил деганиммас. Оила шаънини, миллат шаънини юрт шаънини химоя қиладиган ўғилбола эркакларимиз хам бор. Лекин минг афсуски кўп эмас. Бунга биз ота-оналар асосий айбдор бўлсак ажаб эмас…
  Бу мавзу хеч кимни бефарқ қолдирмайди деган умиддаман. Хаммамизни ўзи асрасин.

  • Liked by
Ответить
Отмена
Loading more replies